Сиёсат

Иордания Подшоҳи Мирзиёевга “Ал Ҳусайн ибн Али” орденини топширди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Абдулла II ибн ал-Ҳусайнни “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Иордания Подшоҳи Мирзиёевга “Ал Ҳусайн ибн Али” орденини топширди



Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн рафиқалари иштирокида тор доирада учрашув ўтказди.


Учрашувда давлатимиз раҳбари Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган алоҳида иззат-икром ва эътибор учун Иордания Подшоҳига самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, сўнгги йилларда Иордания эришаётган ютуқларни юқори баҳолади.


Олий даражадаги ташриф арафасида ташкил этилган тадбирлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.


Учрашув якунида икки давлат етакчиларини олий давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Иордания Подшоҳи Абдулла II Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофоти — “Ал Ҳусайн ибн Али” орденини тантанали равишда топширди.


Ўзбекистон Президенти ушбу мукофотни икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасининг эътирофи, шунингдек, Иордания Подшоҳининг ўзбек халқига ҳурмати ва мамлакатлараро муносабатларни ривожлантиришга қаратаётган эътиборининг рамзи сифатида қабул қилишини таъкидлади.


Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайнни “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирлади. Мукофот унга Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги яқин дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун берилди.


Таъкидланишича, ушбу орден Иордания Подшоҳининг икки томонлама муносабатларни кенгайтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига Ўзбекистон халқи ва давлати томонидан билдирилган юксак ҳурмат ифодасидир.


Абдулла II самимий эътироф учун Ўзбекистон Президентига чуқур миннатдорлик билдирди. У мукофотни нафақат ўзига, балки бутун Иордания халқига, икки мамлакат ўртасидаги азалий дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорликка кўрсатилган ҳурмат рамзи сифатида қабул қилишини айтди.

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи: расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи: расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Расмий маросимдан сўнг Ўзбекистон ва Иордания етакчилари олий даражадаги музокараларни бошлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи: “Ал-Ҳусайния” саройида расмий қабул бўлиб ўтди

Унда икки мамлакат делегациялари ва Иордания қироллик оиласи аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Туркия компаниялари мисни қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка таклиф этилди.

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ экани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари олий даражадаги келишувлар ижроси учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.