Жаҳон

Ташқи ишлар вазири ЕХҲТ бош котиби билан учрашди

Учрашув БМТ Бош ассамблеясининг 77-сессияси доирасида бўлиб ўтган.

Ташқи ишлар вазири ЕХҲТ бош котиби билан учрашди

 

 

БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳелга Мария Шмид билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

ТИВ раҳбари Ўзбекистон ЕХҲТни ҳарбий-сиёсий, иқтисодий, экологик ва инсоний ўлчовларда хавфсизлик масалалари бўйича сиёсий мулоқот учун ноёб халқаро платформа деб билишини қайд этди.

 

Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасида ҳамкорлик кенгайиб бораётгани қайд этилди. Жумладан, 2021 йили Трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини тарғиб қилиш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, рақамли ва «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби соҳаларда ЕХҲТ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" қабул қилинди.

 

Х. Шмид Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, айниқса гендер тенглигини таъминлаш масалаларига қаратилаётган эътиборни олқишлади.


Расмий Тошкентнинг хорижий шериклар билан ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, шунингдек, қўшни Афғонистонга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берилди.

 

Томонлар, шунингдек, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа фаолиятини ҳарбий-сиёсий, иқтисодий, экологик ва инсоний ўлчовларда кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

a

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"