Жаҳон

Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари йиғилади

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари йиғилади

 

Жорий йил 27-28 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар транспорт вазирларининг мажлиси бўлиб ўтади.

 

Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, мажлисда ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари ўзаро ҳамкорликда халқаро юк ташувлари жараёнларини янада ривожлантириш, минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади.

 

Тадбир доирасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар темир йўл маъмуриятларининг биринчи учрашуви ҳамда ТДТга аъзо давлатлар портлари раҳбарларининг бешинчи учрашуви ўтказилади.

 

Йиғилиш якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида халқаро аралаш юк ташиш тўғрисида Битим ва Транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик дастури каби ҳужжатлар келишиб олинади.

 

Маълумот ўрнида айтиш керак, Туркий давлатлар ташкилоти саммити жорий йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"