Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони яна ортмоқда
Ўтган бир сутка ичида Тошкент шаҳрининг ўзида 57 кишида коронавирус аниқланган.

Кеча 96 кишида коронавирус тасдиқланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ўтган бир сутка ичида Тошкент шаҳрининг ўзида 57 кишида коронавирус аниқланган. Шунингдек:
-
6 нафари Бухоро вилоятида,
-
12 нафари Наманган вилоятида,
-
4 нафари Самарқанд вилоятида,
-
1 нафари Хоразм вилоятида,
-
16 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилган.
ССВ маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони ортмоқда: 21 ноябрда 61 кишида, 20 ноябрда 89 кишида, 19 ноябрда 81 кишида, 18 ноябрда 92 кишида, 17 ноябрда 69 кишида касаллик аниқланган. Санитария-эпидемиология хизматининг маълум қилишича, 22 ноябрь куни республика бўйлаб коронавирусга қарши 55 390 доза вакцина қўлланган.







