Ўзбекистон

Сурхондарёда ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилган ака-укалар қамалди

Улар, шунингдек, ходимланинг устига машина ҳайдамоқчи бўлган.

Сурхондарёда ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилган ака-укалар қамалди

 

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ЙПХ инспекторларининг қонуний талабни бажармаган ака-укалар 15 суткага қамалди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда.

 

Маълум бўлишича, 19 ноябрь куни тахминан соат 09:00 да Денов тумани “Буюк келажак” маҳалласи ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси икки нафар ходими Nexia русумли автомобилни тўхтатади. Тегишли ҳужжатларни тақдим этиш сўралганда 1990 йилда туғилган ҳайдовчи ва унинг яқин қариндошлари бўлган йўловчилар инспекторларнинг қонуний талабларини бажармай, ҳақорат қилади. Шунингдек, фуқаро машинани испекторнинг устига ҳайдамоқчи бўлади.

 

ЙПХ ходимининг билдиргисига асосан профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Денов тумани судига тақдим қилинган.

 

Суд ҳукмига кўра, жамоат тартибини бузган ака-ука Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбланиб, уларга нисбатан 15 сутка қамоқ ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"