Ўзбекистон

Деновда 6 киши “Дамас” ҳайдовчисини дўппослади

Вилоят прокуратураси ҳодиса сабабини маълум қилди.

Деновда 6 киши “Дамас” ҳайдовчисини дўппослади

 

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида икки киши аёвсиз калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.

 

Ҳолат жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 12:30 ларда Денов шаҳар “Жомий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли бўйида юз берган. Шу маҳаллада яшовчи фуқаро А.У. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинаси билан ички йўлдан автомобиль йўлига ҳаракатланиб чиққан вақтида “ВАЗ” фургон русумли автомашинаси билан йўл талашиб, фургон автомашинаси ҳайдовчи вояга етмаган Э.М. ва олди йўловчи Б.С. билан ўзаро тортишиб, жанжалашиб уришгач, тарқалишган. 

 

Орадан 2 соат ўтиб, тахминан 14:30 ларда Э.М., Б.С. ўзларининг жиноий шериклари, Б.А., Ш.М., А.А., Б.Ш.лар билан биргаликда Денов тумани “Жомий” маҳалласида жойлашган фуқаро А.У.нинг “Барака” номли савдо дўкони ёнида А.У. ва У.А. билан жанжаллашиб қолишиб, бир-бирларига тан жароҳати етказган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Жиноят ишининг тергови устидан прокурор назорати ўрнатилган.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"