Сиёсат

Владимир Норов АҚШ давлат котиби билан учрашди

Блинкен музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимга эришганини олқишлади.

Владимир Норов АҚШ давлат котиби билан учрашди

 

2022 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар олиб борди.

 

АҚШ Давлат департаменти раҳбари дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган жорий йилда Стратегик шериклик мулоқотнинг иккинчи йиғилишини ўтказилиши алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Мазкур механизм нафақат икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш, балки мулоқотнинг устувор йўнаишларини белгилаб олишга имкон беради.

 

E.Blinken Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, Америка томони уларни амалга ошириш жараёнида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. АҚШ Давлат департаменти раҳбари республиканинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан диний эркинликларни таъминлаш, одам савдосига қарши курашиш ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида эришган ютуқларини алоҳида таъкидлади.

 

Давлат котиби Ўзбекистон томонидан Марказий Осиёда ўзаро ишонч ва англашув муҳитини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган минтақавий сиёсатга юксак баҳо берди. Айниқса, E.Blinken Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимга эришганини олқишлади.

 

"Менимча, бу минтақадаги ва ундан ташқаридаги кўпчиликка бундай масалаларни ҳал қилишда дипломатия имкониятларининг аҳамияти тўғрисида кучли сигнал юборади", — деди Давлат департаменти раҳбари.

 

Савдо, инвестициялар, фан ва таълим, транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан томонларнинг манфаатдорлиги таъкидланди.

 

Икки томонлама даражада, «С5+1» минтақавий формати ва халқаро ташкилотлар доирасидаги режалаштирилган тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.