Жаҳон

Нега Венгрия Украинага ёрдам беришга шошилмаяпти?

Айрим экспертлар буни Будапшетнинг Киевга шахсий адовати сифатида баҳолашмоқда.

Нега Венгрия Украинага ёрдам беришга шошилмаяпти?

 

Россиянинг Украинага босқинидан кейин Венгрия Европа Иттифоқининг Киевни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларини бир неча бор тўсиб қўйди ва яқинда Брюсселнинг 2023 йилда макроиқтисодий ёрдам кўрсатишига вето қўйди. 

 

“Вето ўйини”, “жиннилик”, “бетартиб ҳаракатлар”. Булар Венгриядаги мустақил журналистлар томонидан Будапештнинг 2023 йил учун Украинага Европа Иттифоқи макроиқтисодий ёрдами бўйича келишувдан бош тортганини изоҳлашда қўллаган ибораларнинг бир қисмидир. Шу билан бирга, бош вазир Виктор Орбан бу вето ёки шантаж эмаслигига ишонтиришга уринган.

 

“Венгрия Украинага молиявий ёрдам беришга тайёр — икки томонлама асосда”, — деб ёзди Орбан Twitter’да.

 

Натижада ЕИ 15-16 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Брюсселдаги саммит арафасида Киевга 18 млрд евро миқдорида ёрдам пакети бўйича келишиб олди. Аммо бу Венгрия бош вазирининг Киев билан боғлиқ Европа Иттифоқи қарорларини биринчи марта тўсиб қўйиши  эмас эди.

 

Украинада уруш бошланганидан кейин Будапешт ва Киев ўртасидаги муносабатларда муаммолар қайта-қайта пайдо бўлди. Венгрия Россия босқинини қоралашга ва Москванинг ҳаракатларини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида тан олишга шошилмади.

 

Орбан “Бу бизнинг урушимиз эмас” дейишни яхши кўради ва Россиянинг Украина билан урушини “иштирокчилар томонидан ҳал қилиниши керак бўлган можаро” деб ҳисоблайди.

 

Яқинда Бош вазир шундай деди: “Венгрия Россия ва Марказий Европа ўртасида биз ҳозир Украина деб атайдиган суверен давлат сақланиб қолишидан манфаатдор”.

 

Шунга қарамай, Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг аксарияти Венгрия томонидан қўллаб-қувватланди. Фақат Россиянинг Украинага бостириб киришини қораламаган Рус православ черкови Патриархи Кириллга қарши режалаштирилган чекловларга Будапешт томонидан вето қўйилган. Орбан, шунингдек, Украинага қурол етказиб беришни қўллаб-қувватлашдан бош тортди.

 

Шу билан бирга, санкцияларни қўллаш нуқтаи назаридан, сиёсатчи Венгрия учун кенг истиснолар, хусусан, Россия нефтидан воз кечиш бўйича ҳам музокаралар олиб борди. Сўнгги пайтларда Будапешт доимий равишда Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари ўз иқтисодиётини вайрон қилаётганини даъво қилиб келади.

 

Орбан яқин ўтмишда Украинанинг дўсти эди

 

Шу ўринда унинг Украинага нисбатан муносабати сабаблари ҳақида савол туғилади. Негаки, Орбан бир пайтлар Евро-Атлантика алоқаларини ривожлантиришга интилаётган демократик Украинанинг фаол тарафдори ҳисобланган. Масалан, 2008-йилда НАТОнинг Бухарестдаги саммити ҳамда тўрт ойдан кейин Россия-Грузия урушидан сўнг ўша пайтда мухолифатдаги сиёсатчи бўлган Виктор Орбан Украина ва Грузияни иттифоққа қабул қилмаслик қарорини танқид қилганди.

 

Бироқ 2010 йилда бош вазир бўлгач, унинг фикри ўзгарди. Будапешт ва Киев ўртасида Транскарпат минтақасидаги венгер озчилиги бўйича келишмовчиликлар пайдо бўлди — ўша пайтда у ерда деярли 200 минг венгер яшаган, бугунги кунда улар тахминан 130 мингга яқин. Венгрия ҳукумати, хусусан, украин тили ҳақидаги қонундан норози эди. Қонундан мақсад Украинада рус тилининг таъсирини сусайтириш бўлган, аммо Будапешт қонунни венгер озчилигига ҳам қаратилган деб ҳисоблади.

 

Венгрия ҳар доим қўшни мамлакатларда яшовчи этник венгерларнинг аҳволига катта эътибор қаратган. Бироқ 2010 йилдан кейин Орбан бу масала бўйича одатий сиёсатдан қисман четга чиқди. 2014 йилда, Россия Қримни аннекция қилганидан бир неча ҳафта ўтиб, у асосий нутқида Украинадаги венгерларнинг ўз-ўзини бошқариш ва жамоавий ҳуқуқларини, шунингдек, улар учун икки фуқаролик ҳуқуқини талаб қилди.

 

Киевнинг венгер озчилигига нисбатан сиёсатидан норозилиги туфайли Будапешт 2017 йилдан бери НАТОнинг Украина билан ҳамкорлик қилиш лойиҳаларига бир неча бор вето қўйган.

 

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"