Ўзбекистон

“Сурхондарё сув таъминоти” ходимлари 4 ойдан бери маош олмаяптими?

Вилоятда ичимлик ва оқава сувдан дебитор қарздорлик 54 млрд сўмдан ошиб кетган.

“Сурхондарё сув таъминоти” ходимлари 4 ойдан бери маош олмаяптими?

 

Ижтимоий тармоқларда “Ўзсувтаъминот” АЖ Сурхондарё вилояти бўлими ходимларига тўрт ойдан буён ойлик маошлари берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, вилоят бўйича ичимлик ва оқава сувдан дебитор қарздорлик 54 млрд сўмдан ошиб кетган. Шундан аҳоли қарздорлиги 51 млрд 380 млн, юридик ва бюджет ташкилотлар қарздорлиги 2 млрд 780 млн сўмни ташкил қилади.

 

“Истеъмолчилар тўловларни ўз вақтида амалга оширмагани боис ташкилот ойлик маош тўловларида кечикиш юзага келмоқда ва ушбу тўловларни амалга ошириш учун кредит маблағлари жалб қилинмоқда.

 

Шу ўринда Сурхондарё вилоятида жойлашган юридик ташкилотлар ва вилоятимизда истиқомат қилувчи фуқароларимиздан ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.

 

“Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ ишчи ходимларига ойлик маошлари сентябрь ойига аванс пуллари берилган. Келгуси ҳафта якунига қадар тизимда фаолият юритаётган ходимлар маоши 1 декабрь ҳолатига тўлиқ тўлаб берилади.

 

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"