Украина, Сурия, Корея: 2022 йилда қайси давлатлар «қайноқ» нуқтага айланди?

Якунланаётган йил қайсидир маънода низо ва можаролар йили бўлди, дейиш мумкин. Бир томонда Европанинг қоқ марказида кенг қамровли қуролли можаро бошланган ва унинг охири кўринмаяпти. Иккинчи томондан дунёнинг шу кунга қадар нисбатан барқарор бўлиб келган минтақаларида кескинлик кучайди. Zamon.uz 2022 йилнинг энг асосий можароларига тўхталиб ўтади.

Украина, Сурия, Корея: 2022 йилда қайси давлатлар «қайноқ» нуқтага айланди?

 

Якунланаётган йил қайсидир маънода низо ва можаролар йили бўлди, дейиш мумкин. Бир томонда Европанинг қоқ марказида кенг қамровли қуролли можаро бошланган ва унинг охири кўринмаяпти. Иккинчи томондан дунёнинг шу кунга қадар нисбатан барқарор бўлиб келган минтақаларида кескинлик кучайди. Zamon.uz 2022 йилнинг энг асосий можароларига тўхталиб ўтади.

 

Украина

 

2022 йилнинг 21 февралида Россия раҳбари Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси ва Донетск халқ республикасини тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу шусиз ҳам ўгир вазиятни янада кескинлаштирди.

 

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Россияга қарши санкциялар церийасига страт беришди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейтсария ҳам қўшилди. Бу орада Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.

 

24 февраль куни Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари “махсус ҳарбий операция” бошлаганини эълон қилди ва Украинага ҳужум бошланди. Шундай қилиб дунёда янги уруш нуқтаси пайдо бўлди ва бу аланга ҳали ҳам ўчганича йўқ. Мазкур вазият нафақат ҳарбий, балки гуманитар муаммоларни ҳам келтириб чиқарди. Европа томон украиналик муҳожирлар карвони йўлга чиқди. Аксарият давлатлар уларга бошпана бериб келмоқда.

 

10 октябрдан бошлаб Украинанинг кўплаб йирик шаҳарлари ва пойтахт Киев ракета ҳужумларига учради. Электр станцияларига зарар етиши оқибатида мамлакат ҳудудлари  зулматда қолди.

 

Албатта, икки тарафни яраштиришга уриниб, орага тушган давлатлар ҳам бўлди. Масалан, Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған бир неча бор Зеленский ва Путинни музокаралар столига ўтиришга ва  шу йўл билан муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилди. На Москва, на Киев бу чақириққа жавоб бермаган.

 

Тайван

 

Июль ойи охирига келиб жаҳон ҳамжамияти эътибори Украинадан Тайванга қаратилди. Бу ҳудуд янги можаро нуқтасига айланди. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг оролга ташрифи Хитой ҳукуматини ғазаб отига миндирди. Пекин Вашингтонни бу ташриф амалга оширилса, оқибати жиддий бўлишидан огоҳлантирганди.

 

Барча таҳдидларга қарамай, Пелосининг самолёти Тайбей аэропортига қўнди. Конгрессдаги 35 йиллик фаолияти давомида Хитойнинг ашаддий танқидчиси бўлиб келган Пелоси хоним 1997 йилдан буён оролга келган АҚШнинг энг юқори мартабали шахси бўлди.

 

Хитой эса орол яқинида ўт очишлар орқали ҳарбий машғулотлар бошлади. Бундан ташқари, Тайвандан шимолда, жануби-ғарбда ва жануби-шарқда сув ва ҳаво ҳудудида ҳам машқлар ташкил қилди.

 

Хитой ТИВ бу сафарни мамлакат суверенитетига дахл қилиш деб баҳолади. Шундан кейин Хитой оролга нисбатан санкциялар жорий этиб, айрим маҳсулотлар экпертини тўхтатди. Йил давомида Пекин Тайванни қайсидир маънода Ғарб мамлакатларидан қизғониб келди, дейиш мумкин.

 

ТИВ дунёда ягона Хитой мавжудлигини, Тайван ХХР ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини, “ягона Хитой” тамойили эса жаҳон ҳамжамиятининг умумий консенсуси ва халқаро муносабатларнинг умумеътироф этилган асосий меъёри эканлигини таъкидлади.

 

Корея яримороли

 

Шимолий ва Жанубий Корея можароси анчадан бери давом этиб келмоқда, аммо 2022 йилда вазият анча жиддийлашди.

 

Янги йилни Пхенян янги ракета учиришлар билан бошлади. Январь ойи бошида Япон денгизи томон учирилган ракеталар Сеул билан бирга Токиони ҳам безовта қилди. Бу фақат бошланиши эди холос. Баллистик ракеталар синовига яшил чироқ ёққан Шимол ҳар ҳафта (баъзи вақтларда ҳафтасига 2-3 мартагача) парвозларни амалга оширди. АҚШ эса бу вазиятга аралашишга қарор қилди.

 

Камбоджада бўлиб ўтган Шарқий Осиё саммитида Президент Жо Байден жанубий кореялик ва япониялик ҳамкасблари Юн Сок Ёл ва Фумио Кисида билан биргаликда Шимолий Кореянинг таҳдидли ядровий ҳамда баллистик ракета дастурларига биргаликда жавоб қайтаришга келишиб олди. Денгизда ва қуруқликда бошланган қўшма ҳарбий машғулотлар Пхеняннинг попугини пасайтириш ўрнига уни баттар қўзғатди. Шимол Япон денгизи томон тинимсиз узоқ масофали баллистик ракеталар учирди. Мамалакат ТИВ буни уч мамалакатнинг ҳаракатларига жабоб деб атаб, ҳарбий машғулотлари Корея яриморолидаги кескинликни ошираётганини айтган.

 

Йил сўнгига келиб эса Корея ярим оролидаги вазият янада кескинлашди. 26 декабрь куни Жанубий Корея қирувчи самолётлар, вертолётлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларида Шимолнинг дронлари туфайли огоҳлантириш эълон қилди.

 

Хабарларга кўра, номаълум қурилмалар мамлакат чегарасини кесиб ўтган ва Сеулга яқинлашган. Бу катта эҳтимол билан дронлар бўлиши мумкин. 5 та дрон икки Кореяни ажратиб турувчи ҳарбий демаркация чизиғини кесиб ўтиб, Пажу, Гимпо ва Гангва оролларида кузатилди. Бу эса Сеул аэропортларида фуқаролик рейсларининг вақтинча тўхтатилишига сабаб бўлди.

 

Жануб уларга 100 тагача огоҳлантирувчи ўқ узган, бироқ уларни уриб тушира олмаган. Жанубий Корея ҳаво ҳудудининг бузилишига жавобан самолётларни  учирди, аммо KА-1 ҳужумчи самолёти номаълум сабабга кўра ҳалокатга учради. Бунинг учун ҳарбий давлатлар Шимолий Кореяни айбламоқда. Мутахассислар 2023 йилда Корея ярим оролида можаро бўлишини истисно этмаяпти.

 

Сурия

 

2022 йилнинг ноябрь ойида Сурия ҳам яна бир “қайноқ нуқта”га айланди. Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Сурияда қуруқлик операциясини бошлаши мумкинлигини айтди. Анқара 13 ноябрда Истанбулда 8 нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлган портлашда Сурия шимолида жойлашган Курдистон ишчилар партиясини айблади.

 

Туркия 20 ноябрь куни Сурия ва Ироқ шимолидаги курд жангариларининг базаларига ҳаводан зарбалар берди. Авиазарбалар натижасида 89 та нишон, жумладан, бошпана ва ўқ-дорилар омбори йўқ қилинган. Уч нафар суриялик ҳалок бўлди. Суриянинг SANA давлат агентлиги Алеппо ва Ҳасек вилоятларида бир неча аскар ҳалок бўлганини маълум қилди. Операцияга 50 дан ортиқ самолёт ва 20 та дрон жалб қилинганди.

 

Таҳлилчиларнинг фикрича, Украинадаги уруш сабаб Россиянинг Сурияда таъсири анча камайган ва Туркия бу имкониятдан фойдаланишга интилади.

 

Эрдўған бундан ички сиёсий фойда кўришга ҳам ҳаракат қилади. Масалан, Сурия шимолидаги барқарор вазият суриялик қочқинларнинг бир қисмини ватанига қайтаришга имкон беради. Бу эса 2023 йил июнига белгиланган сайловлардан олдин Эрдўған ҳукумати учун муҳим сиёсий ютуқ деб кўрилиши мумкин.

 

Туркия ҳозирда халқаро ва дипломатик изоляциядан чиқишда Россияга ёрдам бера оладиган мамлакатлардан бири. Шунингдек, у АҚШга ҳам керак, чунки турк қўшинлари НАТОнинг Сурияда Россия қўллаб-қувватлаётган Асад режимига қарши курашаётган ягона вакилидир.

 

Насиба Тўхтаева тайёрлади

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"