Жаҳон

Россияга визасиз кираётган мигрантлар учун 1 июлдан “RuID” мажбурий бўлади

Янги тартиб Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон ва Грузия фуқароларига ҳам татбиқ этилади.

Россияга визасиз кираётган мигрантлар учун 1 июлдан “RuID” мажбурий бўлади

2026 йил 1 июлдан бошлаб Россияга визасиз тартибда кираётган хорижий фуқаролар учун “Госуслуги RuID” иловасидан фойдаланиш мажбурий бўлади. Эндиликда чет эл фуқаролари мамлакатга киришдан камида 72 соат олдин электрон ариза топшириши ва тизимда рўйхатдан ўтиши керак бўлади. Бу ҳақда “Раxмат.ru” хабар берди.

 

Янги тартиб Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон ва Грузия фуқароларига ҳам татбиқ этилади. Аввал ушбу тизим синов режимида ишлаган ва ундан фойдаланиш ихтиёрий эди.

 

Шу билан бирга, Беларус фуқаролари, 6 ёшгача бўлган болалар, визали давлатлар фуқаролари ҳамда Россияда яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) ёки вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП)га эга хорижликлар учун мазкур талаб амал қилмайди.

 

Янги қоидаларга кўра, хорижликлар Россияга киришдан 90 кундан олдин эмас ва камида 72 соат аввал RuID орқали ариза юбориши лозим. Фавқулодда ҳолатларда эса чегарани кесиб ўтишдан камида 4 соат олдин мурожаат қилиш мумкин бўлади, бироқ бунинг сабаби тасдиқланиши керак.

 

Чегара назоратидан ўтилгач ва “Госуслуги”даги аккаунт тасдиқлангандан кейин фойдаланувчига махсус QR-код берилади. Уни паспорт билан бирга кўрсатиш талаб қилиниши мумкин. Илова рус, инглиз, арман, қозоқ, қирғиз, тожик ва ўзбек тилларида ишлайди.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирча RuID'дан фойдаланмаслик учун алоҳида жавобгарлик белгиланмаган. Бироқ келгусида бундай нормалар жорий этилиши мумкин. Юрист Сергей Андрейсо фикрича, QR-коднинг йўқлиги мигрантларнинг Россияда миграцион ҳисобга қўйилишида муаммолар туғдириши эҳтимолдан холи эмас.

 

Шунингдек, кейинчалик Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси — хорижий фуқароларнинг мамлакатда бўлиш тартибини бузиш бўйича жавобгарлик қўлланиши мумкин. Мазкур модда 2 мингдан 5 минг рублгача жарима ва маъмурий депортацияни назарда тутади.

 

Ҳуқуқшунослар қайд этишича, RuID тизими Россия ҳукуматига хорижликларнинг биометрик маълумотларини йиғиш, миграция оқимларини назорат қилиш ва ноқонуний миграция хавфини камайтириш имконини беради. Янги тизим, шунингдек, қоғоз миграция карталарини босқичма-босқич рақамли шаклга ўтказишга хизмат қилади.

 

Миграция бўйича юрист Роман Степанов эса RuID'дан фойдаланиш Россияга кириш кафолати эмаслигини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, чегара хизмати ходимлари исталган хорижликка сабабини тушунтирмасдан киришни рад этиш ҳуқуқига эга ва илова бу қарорга таъсир қилмайди.

 

Бундан ташқари, RuID иловаси орқали хорижликлар СНИЛС, ИНН, патент ва тиббий суғурта расмийлаштириш, солиқларни тўлаш, ИИВга навбат олиш, меҳнат шартномаларини тузиш ҳамда ҳужжатлар муддатини кузатиб бориш имконига эга бўлади.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"