Ўзбекистон

Бангкокда юк поезди ва йўловчи автобуси тўқнашувида ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 33 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Бангкокда юк поезди ва йўловчи автобуси тўқнашувида ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Бангкокда юк поезди ва йўловчи автобуси билан содир бўлган ҳодисада жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби хабар берди.

 

Транспортларнинг тўқнашиб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 33 нафар жабрланган тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

 

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси 16 май куни содир бўлган. 17 май ҳолатига кўра, жабрланганларнинг 15 нафари шифохонадан чиқарилган, яна 18 киши шифокорлар назоратида қолмоқда.

 

Ҳозирча ҳалок бўлганлардан икки нафари Таиланд фуқароси экани аниқланган.

 

Police General Hospital суд-тиббий экспертиза бўлими маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

 

“Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Таиланддаги консуллик муассасаси томонидан доимий назоратга олинган. Зарурат туғилганда, фуқароларимиз қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин”, дейилади хабарда.

 

Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консуллиги: 

 

+66-2 675-3995; +66-2 675-3996

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"