Ўзбекистон

Сурхондарёда ЙПХ ходимига пора бераётган ҳайдовчи қўлга тушди

У автомашинасини жарима майдончасидан чиқариш учун шундай қилган.

Сурхондарёда ЙПХ ходимига пора бераётган ҳайдовчи қўлга тушди

 

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида йўл-патруль хизмати ходимига пора таклиф этган ҳайдовчи тезкор тадбирда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, ЙПХ ходимлари — Ш.Шарипов ва А.Юлдашевлар тунда Қумқўрғон тумани Боғаро маҳалласи ҳудудида хизмат олиб бораётганида Nexia-1 русумли автомашинани тўхтатиб, ҳужжатларини текшириб кўрмоқчи бўлади. Шу пайт автомашина ҳайдовчиси Т.Х.дан спиртли ичимлик ҳиди келиб турганини сезгач, уни хизмат юзасидан бириктирилган алкотестер мосламаси орқали текширувдан ўтказади. Мослама ҳайдовчининг алкоголь мастлик ҳолатида эканини аниқлайди.

 

Мазкур ҳолат бўйича сафдор А.Юлдашев T.Х.гa нисбатан МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига мувофиқ электрон тарзда маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштиради. Шундан сўнг T.Х. сафдор Ш.Шариповдан ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомадаги ҳуқуқбузарликни бекор қилиб, автомашинани жарима майдончасидан чиқариб берса, эвазига 6 миллион сўм пул беришини таклиф қилган. Сафдор Ш.Шарипов ҳуқуқбузар ҳайдовчига унинг бу ҳаракати жиноят экани ва жиноий жавобгарлик мавжудлигини тушунтиришига қарамасдан T.Х. пора таклиф қилишда давом этган.

 

Ходимнинг тегишли билдиргиси асосида ўтказилган тезкор тадбирда T.Х. Қумқўрғон тумани Сурхон соҳили маҳалласи ҳудудида сафдор Ш.Шарипов бошқарувидаги Nexia-3 русумли хизмат автомашинасининг олд йўловчи ўриндиғига ўтириб, 6 миллион сўм пулни пора тариқасида берган вақтда тадбир иштирокчилари қўлига тушган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қумқўрғон тумани бўлими Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

 

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"