0

Россия кескинликни давом эттиришга қарор қилди­ — Макрон

Франция Президенти Путин билан музокара олиб бориш вақти эмаслигини айтди.

Россия кескинликни давом эттиришга қарор қилди­ — Макрон

 

Россия билан тинчлик музокаралари олиб боришнинг иложи йўқ, чунки у кескинликни давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэл Макрон Мюнхен хавфсизлик конференциясида айтиб ўтди.

 

“Ҳозир мулоқот вақти эмас, чунки Россия урушни кучайтиришни танламоқда. Москва фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилиб, уруш жиноятларини содир этишга қарор қилди. РФ бу урушда ғалаба қозона олмайди. Унинг ҳужуми шу билан якунланиши керак”, — деди у.

 

Макроннинг фикрича, цивилизациялашган дунёда куч ишлатиш одатий ҳолга айланиб қолмаслиги учун ҳаракат қилиши керак, акс ҳолда глобал барқарорлик сўроқ остида қолади. Шу муносабат билан Украинани қарши ҳужум учун ресурслар билан таъминлаш лозим.

 

“Биз Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни кучайтиришимиз керак, токи Украинанинг ўзи қарши ҳужумга ўтиши, ғалаба қозониши ва музокаралар жараёнини бошлаши мумкин”, — деган Франция президенти.

 

Унинг ишонтиришича, Франция бир неча ҳафта ва ойлар ичида саъй-ҳаракатларини кучайтиришга тайёр.

 

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"