0

Япон олимлари кўриш қобилиятини тиклашнинг ноёб усулини кашф қилди

Буни 40 ёшли аёлда ўтказилган клиник синов ҳам исботлади.

Япон олимлари кўриш қобилиятини тиклашнинг ноёб усулини кашф қилди

 

Илдиз ҳужайраларининг ажойиб хусусияти бор. Улар ўз-ўзини янгилай олади. Қолаверса, қон, суяк, нерв ва бошқа ҳужайраларга айланиш қобилиятига эга

 

Шу боис бу «митти организм»лар замонавий тиббиётда бемор танасидаги зарарланган ҳужайраларни алмаштиришда қўлланилади. 

 

Япон олимлари эса дунёда илк бор индукцияланган плюрипотент ўзак ҳужайраларидан кўз шох пардасини ўстириб, уни жарроҳлик йўли билан донорга кўчириб ўтказишди.

 

 

Гап шундаки, шу пайтгача қўлланилаётган усулга мувофиқ, инсондан кўчириб ўтказилган кўз шох пардаси анъанавий тарзда илдиз отади. Аммо бемор танаси донор шох пардасини рад эта бошлайди. Чунки унда бегона иммунитет ҳужайралари мавжуд бўлади.

 

 Японлар ўтказган тадқиқот эса — ноёб тажриба. Чунки илдиз ҳужайраларидан ўстирилган шох парда иммунитет тизимидан ҳоли. Шу сабабли уни организм ижобий қабул қилади. 

 

 Қолаверса, донорлик йўли билан кўчириб ўтказилган кўз шох пардаси вақт ўтиши билан қатор қийинчиликларни юзага келтиради. Масалан, кунчиқар мамлакатда 1500 нафарга яқин киши шундай муаммодан азият чекмоқда. Янги изланишлар ана шу мураккабликларга барҳам бериши мумкин. 

 

Шох парда эпителийси касаллигига чалинган 40 ёшли япон аёли клиник синовга розилик билдирди. Операциядан сўнг унинг кўриш қобилияти тикланди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"