Ўзбекистон

1 мартдан бензин нархи ошиши кутилмоқда

Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ хабар берди.

1 мартдан бензин нархи ошиши кутилмоқда

 

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб АИ-80 русумли автобензин нархи кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

 

Президент қарори билан 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғи “ноль” ставкада қўлланиши белгиланганди.

 

Шунингдек, 2022 йил 9 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг алоҳида биржа секцияси орқали АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини сотиш нархининг ўсиши биржа савдосига чиқариш нархига нисбатан кўпи билан 5 фоизгача миқдорда белгиланган.

 

Натижада 2022 йил 1-12 декабрь кунлари 1 тонна АИ-80 русумли автобензин учун ўртача биржа нархи 8 096 минг сўмни ташкил қилган бўлса, 13 декабрдан бошлаб 6 295 минг сўмни ташкил қилган ёки 1 801 минг сўмга арзонлашган.

 

Ўз ўрнида АЁҚШларда 1 литр АИ-80 русумли автобензиннинг нархи ўртача 6 800 – 7 500 сўмдан 5 700 – 6 000 сўмгача ёки ўртача 1 100 сўмга арзонлашган.

 

Акциз солиғи “ноль” ставкада қўлланиши ва биржа савдоларида “спред” жорий этилиши даврида (2022 йил 12 декабр – 2023 йил 22 февраль) республика истеъмолчиларига 386 минг тонна (ўртача кунлик 5 300 тонна), ўтган йилларнинг мос даврига нисбатан 188,6 минг тоннага кўп АИ-80 русумли автобензин етказиб берилган.

 

2023 йил 1 мартда юқоридаги тартибларнинг амал қилиш муддати (имтиёзли давр) якунлангандан кейин акциз солиғи ҳисобланиши ва биржада нархларнинг эркин (ўсиш даражаси чекланмасдан) шаклланиши ҳисобига АИ-80 русумли автобензин нархи ошиши кутилмоқда.

 

Бунда1 мартдан бошлаб биржа савдоларига жойлаштириладиган 1 тонна маҳаллий АИ-80 русумли автобензин бошланғич нархи 6 863 000 сўмдан, импорт автобензини нархи 8 036 000 сўмдан шаклланиб, биржа савдолари якуни билан нархлар ўртача 8 150 000 сўмни (1 литр учун 6 100 сўм) ташкил этиши кутилмоқда.

 

Нархлар ўзгариши ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр АИ-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади.

 

Маълумот учун: Республика ҳудудида 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида об-ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши ҳамда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятига чекловлар жорий этилганлиги аҳолининг АИ-80 русумли автобензинига бўлган талаби таклифга нисбатан кескин ошишига олиб келди.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"