Пул топиб ақл топмаганлар ёхуд “тепкиланаётган” маънавият

Сохта обрў ортидан қувиш бизга ярашмайди.

Пул топиб ақл топмаганлар ёхуд “тепкиланаётган” маънавият

 

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда яна эски дард қўзғалди. Тўйларда машҳур хонандалар устидан “пул сочиш” маросими тағин модага айланди.  Яна бу каби иллат тез-тез учрайдиган бўлиб қолди. Ҳатто бунақаларни кўравериб, кўникиб кетганимиздан унчалик аҳамият ҳам бермай қўйдик. Хўш, бу иллатдан мақсад нима? Ўзини кўз-кўз қилишми? Тайёр, тахланиб турган пулни ер билан битта қилиб сочиб, бошқаларни уни териб олишга мажбур қилишнинг қандайдир гашти борми? Мақсад — бундан обрў олиш бўлса, бунинг нимаси обрў? Агар бу тўйнинг эгасига ҳурмат бўлса, яхшиси ўша пулни тўёна қилиб, тўй соҳибининг ўзига берган яхши эмасми? Тўй соҳиби хоҳласа санъаткорга беради, хоҳласа бошқа эҳтиёжига ишлатади.

 

Беш қўл баробар эмас

 

Куни кеча водийда бўлдим. Фарғона вилоятининг Бувайда туманига кечки соат 20:30 лар атрофида етиб бордик. Чор-атрофни зулмат қоплаган (“свет” йўқ), тоза ҳаводан нафас олай десангиз, кўмирнинг аччиқ ҳиди димоғингизга урилади. Эрта тонгдан ўтин ёраётган болта овози эшитилади. Ҳаёт қизғин, ҳамма қишдан эсон-омон чиқиш илинжида: кўмир ва ўтинни тежаб ишлатади. Одамлар қора қозони қайтаб турганидан хурсанд.

 

...Овсиним хафа бўлиб гапириб қолди. ўғлини инглиз тили тўгарагига берган экан (ойлик тўлови 150 минг сўм), аммо ҳафтада 3 кун туман марказига қатнаш учун йўл ҳақининг ўзига бир марта дарсга бориб келиши учун 10 минг сўм кетаётгани ва қишлоқ шароитида бунга жуда қийналаётгани, шароити кўтармагани учун тўгаракдан чиқариб олишини айтди.

 

Иккита қариндошимиз тўй қилди. Ихчам, камхарж, исрофгарчиликлардан йироқ тўйга гувоҳ бўлдим. Куёв томон келиннинг мебелию-пардаларини ўзи қилибди. Аввалгидан кўра қишлоқ тўйларига тартиб “кирибди”. Хуллас бир ҳафта чекка қишлоқдаги одамларнинг турмуши, тупроғи билан яқиндан танишиб, оз бўлса-да уларнинг дардини танамда ҳис қилгандек бўлдим.

 

Иллатнинг оғир юки

 

Отарчи ёки бирор машҳур санъаткорнинг устидан пул сочиш ёки пул қистириш амалини қилаётганлар буни ўша санъат аҳлига нисбатан кўрсатилган ҳурмат, иззат ва икром сифатида хаспўшлашса-да, аслида эса бу очиқдан-очиқ риёкорликнинг яққол намунаси.

 

Агар ўша санъат аҳлига ҳурмат, иззат ва икром кўрсатиш керак бўлса, пулларини омма кўз ўнгида ошкора равишда, устидан сочиб ёки қистириб намойиш этмасдан, тўғридан-тўғри ўзига бериб қўя қолса ҳам бўлади. Лекин айримлар негадир бу ишни омма олдида кўрсатиб бажаришни ўзига эп кўряпти.

 

Баъзида нарх-навонинг ошишидан норози бўламиз, ёзғирамиз. Аммо нарх-навонинг ошишига мана шундай ерга нонни чаплаб, осмондан пул сочишимиз ҳам сабаб эмасмикан? Ахир халқнинг тўйларда бундай дабдабабозлик қилаётганини кўрганлар халқ қийналяпти деса ишонадими? Йўқ, албатта.

 

Тан олиш керак, айрим пул топиб ақл топмаган, маънавий савияси паст кимсалар тўй-ҳашамлар, маъракаларни ўтказиш бўйича мусобақа ўйнаб, турли-туман янги одатларни ўйлаб топмоқда. Буларни эшитиб, баъзан одам ҳайратдан ёқасини ушлайди. Турли маросимлар ортда қолиб, таниқли хонандалар бошидан пул сочиляпти. Ачинарлиси, сочилган пулларни ҳали ақлини таниб улгурмаган болалар териб оляпти. Бу шармандаликдан ўзга нарса эмас. Бугун тўйларда сочилган пулларни тераётган авлод эртага ким бўлади? Бу билан биз ўсиб келаётган ёшларга осон пул топишни ўргатяпмизми ёки боқимандаликними? Аслида, жамиятимиздаги бу иллатни йўқ қиладиган вақт аллақачон келган. Бироқ ҳафсала қилмаяпмиз, холос. Тўйларда пул сочаётган одамга “тўхта, бу иллатга чек қўяйлик, исрофгарчиликнинг ҳам чегараси бор”, деёлмаяпмиз. Иллатнинг бу оғир юкидан қутулолмас эканмиз, жамият тубанлик қаршисида ожиз қолаверади.

 

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"