Халқаро гуманитар ташкилот: “Ёрдам чегаранинг ҳар икки тарафига бирдай керак”

Туркия ва Суриядаги даҳшатли зилзилага 1 ой бўлди.

Халқаро гуманитар ташкилот: “Ёрдам чегаранинг ҳар икки тарафига бирдай керак”

 

Туркиянинг Сурия билан чегарадош жануби-шарқий ҳудудларида даҳшатли зилзила юз берганига бир ой бўлди. Ҳудудда ҳали ҳам ёрдам етишмаяпти.

 

7,7 ва 7,6 магнитудали зилзила минглаб уйларни ер билан яксон қилди. 6 февралдаги зилзиладан сўнг 2,7 млн одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Уйлар ё бутунлай вайрон бўлган ёки хавфли аҳволга келиб қолган.

 

Аммо табиий офатдан омон қолиш ҳали йўлнинг боши эди. Қишнинг совуқ кунларида бошпанасиз, инфратузилмаси бутунлай вайрон бўлган ва ичимлик суви ҳам йўқ бўлган вазиятда яшаб қолиш одамларнинг асосий миссиясига айланди.

 

Жаҳон ҳамжамияти ёрдами

 

Ҳудуддаги халқаро гуманитар миссиялардан бири – Халқаро қутқарув қўмитасидир. Унинг вакиллари ҳудудда бир неча йилдан бери фаолият юритади. Дастлаб Суриядаги ҳарбий можаро туфайли уларнинг ёрдами керак бўлган, энди эса икки мамлакат чегарасидаги зилзилалар серияси туфайли ёрдам одатдагидан ҳам кўпроқ зарур. Ҳудудга юборилаётган халқаро ёрдам етарлими? Бугунги кундаги аҳвол қандай?

 

“Бугун омон қолганларнинг базавий талаблари олдингидек. Гап бошпана, озиқ-овқат, дори-дармон, санитар жиҳозлар, ичимлик суви ва рўзғордаги элементар нарсалар ҳақида. Зилзила оқибатида 2,7 млнга яқин одам бошпанасиз қолди. Аммо бундай катта оқимни вақтинча яшаш марказларига жойлаштириш имконсиз. Ва бугун одамлар шунчаки хавфсиз жой топиб, энди қандай яшашни ўйлашига уринмоқда. Кўпчилик вақтинчалик бошпана ва чодирларда яшамоқда”, — дейди Халқаро қутқарув қўмитаси координатори Женнифер Хиггинс.

 

Суриянинг жабрланган ҳудудларига йўл ҳамон ёпиқ

 

Уруш туфайли бир неча йил олдин уйсиз қолган суриялик қочқинлар яна аввалги аҳволига келиб қолди.

 

Сурия шимоли-ғарбида зилзиладан олдин ҳам гуманитар эҳтиёжлар рекорд даражада эди. Ҳудуд аҳолисининг 90 фоизи бўлган 4,1 млн инсон ҳаёти гуманитар ёрдамга боғлиқ эди. Уларнинг ярми зилзиладан олдин кўчирилган шахслардир. Шунинг учун Сурия шимоли-ғарбида табиий офатдан олдин ва ундан кейинги ҳолатни таққослашнинг имкони йўқ.

 

Бунинг устига мамлакат ғарби қаршилик ҳаракати назорати остида экани муаммони янада мураккаблаштиради. Ҳукумат назорати остидаги ҳудудлар билан бу ҳудудларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, юборилаётган халқаро ёрдамнинг бари Туркия томонидан ягона ўтказиш чегара пункти орқали етказилади. Гуманитар офатга нисбатан етказиб бериш шароити қанчалик миқёсда?

 

“Биз жумладан Туркияни қўллаб-қувватлаш учун умуммиллий кучлар бирлашганига гувоҳ бўлдик. Мамлакат қаттиқ жабр кўрди, жануби-шарқий шаҳарлар бутунлай вайрон бўлди. Бу ерга қутқарув-қидирув жамоалари ёрдам бериш учун етиб келди. Ҳозир халқаро ҳомийлар аҳолини самарали молиялаштириш йўлларини изламоқда. Аммо ёрдам чегаранинг ҳам икки тарафига бирдай зарур. Яхши ҳамки, юкни етказиб бериш учун қўшимча иккита чегара пункти очилди”, — дейди Женнифер Хиггинс, Халқаро қидирув қўмитаси координатори.

 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, айрим маҳсулотларни етказиб беришда муаммо  туғилиши аниқ. Масалан қочқинлар учун чодирлар денгиз орқали жабр кўрган ҳудудга тўғридан-тўғри олиб келинади. Туркия кўплаб маҳсулотларнинг ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчиси бўлгани туфайли унинг ўз ички бозори мавжуд. Жумладан, Туркияда ишлаб чиқариладиган фармацевтик маҳсулотлар Суриянинг шимоли-ғарбий ҳудудларига юборилади.

 

Аммо инсонларни қутқариш учун айрим элементларни рақамларда ифодалаб бўлмайди. Масалан, болаларга руҳий ёрдам бериш, яқинларидан жудо бўлиб ҳафсаласи пир бўлган инсонларни қўллаб-қувватлаш.

 

“Биз инсонларни жисмонан қутқаришимиз мумкин. Аммо агар улар руҳан ўзларини хавфсиз жойда деб ҳис қилмаса, тинч яшай олмайди. Бу асосийси”, — дейди мутахассис.

 

Бундан ташқари, табиий офат одамларни даромад манбаларидан айирди. Аҳолининг катта қисми қишлоқ хўжалигидан фаолият юритар эди. Аммо бугунга келиб ҳамма нарса вайрон бўлган. Тахминий ҳисоб-китобга кўра, одамларнинг 90 фоизи яшаб кетиш учун қарзга ботган.

 

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"