Сиёсат

Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Подшоҳлиги ТИВ раҳбари билан учрашди

"Подшоҳлик Ўзбекистонни минтақадаги асосий давлатлардан бири деб билади" — Файсал бин Фарҳон.

Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Подшоҳлиги ТИВ раҳбари билан учрашди

 

Ар-Риёзда Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловнинг Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фарҳон Ол Сауд билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида барча йўналишларда ўзаро манфаатли муносабатларнинг истиқболлари, режалаштирилаётган тадбирлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

 

Файсал бин Фарҳон Ўзбекистон Президентининг 2022 йил август ойида Саудия Арабистонига буюрган давлат ташрифи якунларини юқори баҳолаб, эришилган келишувлар кўп қиррали Ўзбекистон - Саудия алоқалари ривожини янги босқичга кўтарганини қайд этди.

 

Унинг сўзларига кўра, олий даражадаги ташрифдан сўнг икки давлатнинг вазирлик ва идоралари ўртасида ўзаро ташриф алмашувлари жадал тус олгани Саудия томонидан юқори баҳоланмоқда.

 

Вазир Саудия Арабистони Ўзбекистон билан барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан давом этишидан манфаатдор эканлигини мамнуният билан таъкидлади.

 

“Подшоҳлик Ўзбекистонни минтақадаги асосий давлатлардан бири деб билади, республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолайди. Ўзбекистон раҳбарияти эълон қилган 2023 йилдаги устувор йўналишлар, хусусан, самарали давлат бошқаруви тизимига ўтиш, Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуриш ва бошқа ислоҳотлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги манфаатларига ҳам мос келади”, — дейди Файсал бин Фарҳон.

 

У, шунингдек, Саудия Арабистони Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдаги мавжуд улкан салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш ҳамда томонлар учун манфаатли бўлган барча соҳаларда ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш бўйича зарур чораларни кўришга тайёр эканлигини таъкидлади.

 

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни турли соҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари кўриб чиқилди, минтақавий ва халқаро майдондаги ўзгаришлар ҳамда бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, икки ва кўп томонлама алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.