Ўзбекистон

Энди илм, меҳнат ва самарали технологиялар билан маҳсулдорликни ошириш керак – Шавкат Мирзиёев

Президент қишлоқ хўжалиги бўйича видеоселектор ўтказди.

Энди илм, меҳнат ва самарали технологиялар билан маҳсулдорликни ошириш керак – Шавкат Мирзиёев

 

Бугун, 23 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Озиқ-овқат таъминоти аҳоли фаровонлигида ва инфляцияни жиловлашда энг муҳим омиллардан бири. Сўнгги йилларда озиқбоп маҳсулотлар етиштиришга 200 минг гектар ер ажратилгани ҳамда 500 минг гектар қўшимча ерлар фойдаланишга киритилгани ички бозорда нарх-навони барқарор сақлашга хизмат қилаяпти.

 

Халқ дастурхони тўкин бўлиши учун давлат раҳбарининг фармони билан 2024 йил 1 январгача 35 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига божлардан имтиёз берилди. Бундан ташқари, 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик бўлади.

 

Жаҳонда охирги икки йилда озиқ-овқат инфляцияси йилига 15-20 фоиздан пасаймаяпти. Ўсимлик ёғи, сут ва гўштнинг нархи сўнгги 30 йилдаги энг юқори даражага кўтарилган. Транспортда ташиш, ўғит ва ёқилғи харажатлари ошиб кетгани ҳам озиқ-овқат нархларига ўз таъсирини кўрсатяпти.

 

Таҳлилларга кўра, бу ҳолат 2023 йилда ҳам, келгуси йилларда ҳам сақланиб қолади. Шу боис озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, одамларни банд қилиш бўйича қўшимча имкониятлар топиш керак.

 

Йиғилишда ҳудудлардаги ана шундай имкониятлар таҳлил қилиниб, уларни ишга солиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

– Озиқ-овқат учун ҳамма шароит қилиб берилди. Бошқа қўшимча ер беришнинг иложи йўқ. Энди илм, меҳнат ва самарали технологиялар билан маҳсулдорликни ошириш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.  

 

Ўтган йили озиқ-овқат етиштиришга имтиёзли кредитлар ажратиш, уруғ, кўчат, ўғит ва маҳсулот сотиб олишни тўғридан-тўғри молиялаштириш йўлга қўйилгани яхши самара берган эди. Жорий йилда бу мақсадга 6 триллион 200 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

 

Жумладан, Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавотчиликка айланма маблағлар учун 700 миллиард сўм йўналтирилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 130 миллион доллар маблағни тадбиркорларга тўғридан-тўғри ажратади. Бунинг учун тадбиркорлар ўз лойиҳаларини вазирликнинг шаффоф электрон платформаси орқали тақдим қилади. Ажратилган кредитнинг 20 фоизи олдиндан, қолган 80 фоизи 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўланади. Бунда “банк устамаси” бўлмагани туфайли кредит фоизи ҳам арзон бўлади.

 

Шунингдек, JICA томонидан озиқ-овқат етиштириш ва қайта ишлашга 200 миллион доллар ажратилаётгани қайд этилди.

 

Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиб, янги боғлар ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.

 

Қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, одамларни ишли қилиш борасидаги имкониятлар ҳам кўрсатиб ўтилди. Масалан, пилла бир ойда энг тез тайёр бўладиган даромадли маҳсулот. Лекин, туманларда бу бўйича лойиҳа кам.

 

Шу боис аҳолига яқин лалми ва яйлов майдонларни ўзлаштириб, пилла кластерлари ташкил қилиш вазифаси қўйилди. Бу ерлар Вьетнам тажрибаси асосида одамларга 1-2 гектардан ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун берилади. Натижада тармоқда 2 миллион аҳолини банд қилиш ва 600 миллион доллар қўшимча экспорт имконияти пайдо бўлади.

 

Яна бир фойдаланилмаётган манба – дала ва коллектор-дренажлар атрофидаги ерлар. Бундай жойларни аниқлаб, фермер хўжалиги ишчилари ва эҳтиёжманд аҳолига ижарага бериш мумкинлиги айтилди.

 

Йиғилишда қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Бугунги кунда кластер, фермер ва деҳқонлардан 11 мингга яқин техника ва агрегатларга талаб шакллантирилган. Шу боис 1 апрелдан маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия бериладиган бўлди. Импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб тўлашга рухсат берилади. Техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади. Мутасаддиларга буни молиялаштириш бўйича топшириқ берилди.

 

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига кўп импорт бўлаётган 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини мамлакатда ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш вазифаси қўйилди. Иқтисодий воситаларни қўллаб, деҳқонлар ва тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикрлари эшитилди.

 

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"