Жаҳон

Расман: Молдова давлат тилини ўзгартирди

Энди мамлакат қонунчилигига, ҳатто конституцияга ҳам ўзгартиришлар киритилади.

Расман: Молдова давлат тилини ўзгартирди

 

Молдова президенти Майя Санду румин тилини республиканинг расмий тилига айлантириш ҳақидаги қонунни имзолади.

 

«Бугун мен тарихий адолатни тасдиқловчи қонунни имзоладим: энди Молдованинг давлат тили румин тили бўлади», — деб ёзди Санду ўзининг Facebook саҳифасида.

 

Мамлакат раҳбари молдоваликлар энди Европа Иттифоқининг расмий тилларидан бирида мулоқот қилишларини таъкидлади. У румин тилини «жамиятни мустаҳкамлаш учун катализатор» вазифасини ўтаб беришига ишонч билдирди.

 

«Бизга ўнлаб йиллар давомида Молдова фуқаролари, румин тилида эмас, Молдова тилида гаплашиши кераклигини айтган. Бундан фақат биргина мақсад кўзланган — халқларни ажратиш. Яъни, бўлинган халқни бўйсундириш ва назорат қилиш мақсади бўлган.

Бизни бўлиб юбормоқчи бўлганлар лингвистика ҳақида эмас, қандай қилиб Молдовани доимий равишда миллий қарама-қаршиликда ушлаб туришни ўйлаганлар», — деди Санду.

 

Ўтган пайшанба куни мамлакат парламенти 58 депутатнинг овози билан давлат тили номини Молдова тилидан румин тилига ўзгартиришни маъқуллаганди. Гарчи бу одатда референдумни талаб қилса ҳам энди мамлакат қонунчилигига, ҳатто конституцияга ҳам ўзгартиришлар киритилади.

 

Маълумот ўрнида: Руминия Европа Иттифоқига аъзо. Молдова эса 2022 йилдан бери иттифоқ аъзолигига номзод давлатдир.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"