Cаломатлик

Оролбўйида Россия билан ҳамкорликда иккита қўшма клиника очилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Оролбўйида Россия билан ҳамкорликда иккита қўшма клиника очилади

 

Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Қорақалпоғистон тиббиёт институти Оролбўйи минтақасида қўшма клиника очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

 

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация “Соғлом жамият” форумида иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турибди.

 

Делегация илк учрашувни Санкт-Петербург шаҳри губернатори ўринбосари Олег Эргашев билан ўтказди.

 

Амрилло Иноятовнинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистонда 22 та хорижий университет билан ҳамкорликда тиббиёт кадрлари тайёрланмоқда. Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети — шулардан бири.

 

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ўртасидаги келишув асосида 2018 йилдан буён қўшма таълим дастури асосида талабалар ўқитилмоқда. Шу кунларда биргина Санкт-Петербургдаги мазкур нуфузли олий ўқув юртида 300 нафарга яқин ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.

 

Мазкур университет ва Қорақалпоғистон тиббиёт институти ўртасида эришилган келишувга мувофиқ, халқаро қўшма таълим дастури асосида клиник ординатура ташкил этилган.

 

Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Санкт-Петербург шаҳридаги Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Петров номидаги онкология миллий тадқиқот маркази ўртасида клиник ординатура бўйича қўшма таълим дастурини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.

custom img

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

custom img

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"