Жаҳон

30 март бутун дунё бўйлаб “Халқаро чиқиндиларсиз кун” деб эълон қилинди

Ўтган йили Туркия БМТ Бош Ассамблеясига иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф киритган эди.

30 март бутун дунё бўйлаб “Халқаро чиқиндиларсиз кун” деб эълон қилинди

 

“Zero Waste” лойиҳаси орқали Туркия бутун дунёни қизиқтирган барча экологик ва табиатни муҳофаза қилиш лойиҳаларида етакчи сифатида ажралиб туради. Лойиҳа исрофгарчиликнинг олдини олишга, ресурслардан самаралироқ фойдаланишга, сабабларини кўриб чиқиш орқали чиқиндилар пайдо бўлишининг олдини олишга ёки минималлаштиришга, ҳамда, чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта тиклашга қаратилган.

 

Чиқиндисиз фалсафа ҳаётнинг барча жабҳаларида чиқиндиларни йўқ қилишга қаратилган бўлиб, у турк ошхонасининг ҳам ажралмас қисмига айланиб улгурган.

 

Турк ошхонаси исрофгарчиликсиз ва барқарор пазандачилик амалиёти фалсафасини сақлаган ҳолда озиқ-овқат чиқиндиларига асосланади. У ўсимлик ва ҳайвонот материалларининг барча элементларидан фойдаланиш учун ечимларни таклиф қилади. Табиий ва органик материаллардан тайёрланган таомлар, веган ва вегетариан таомлари узоқ вақтдан бери турк дастурхонларида асосий ўринни эгаллаган. Турк ошхонаси хилма-хил турдаги деярли ҳар бир таомида маҳсулотларни исроф қилмасдан ишлатишга чақиради. Масалан, эскирган нондан кўплаб таомлар тайёрланади. Қолган палов, шўрва ёки гуруч пирогига айланади. Дўлма тайёрлаш учун қовоқ ёки бақлажоннинг ички қисми олиб ташланади, лекин ҳеч қачон пўсти ташланмайди, уни бошқа лаззатга айлантирилади.

 

Туркия, шунингдек, Миллий барқарор туризм дастурини шакллантириш учун дунёнинг энг юқори экологик ва барқарорлик платформаси бўлган Глобал Барқарор Туризм Кенгаши (GSTC) билан ҳамкорлик шартномасини имзолаб, дунёга ўрнак кўрсатди.

 

У келишув доирасида келгуси уч йил ичида туризм саноатини қайта қуришни мақсад қилган Туркия, ҳукумат билан барқарор туризм бўйича миллий дастур ишлаб чиққан ва бундай масъулиятли ишга “енг шимарган” дунёдаги биринчи давлатдир.

 

Ўтган йили бошланган дастур маҳаллий аҳоли учун ижтимоий ва иқтисодий манфаатларни максимал даражада ошириш, маданий меросни кўпайтириш, атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олиш ва ресурсларни тежаш билан бирга биохилма-хиллик, экотизимлар ва табиий гўзалликни муҳофаза қилиш вазифаларини мақсад қилиб олган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"