Ўзбекистон

МИБ биносида алиментчи ота ўз жонига қасд қилди

Ҳолат юзасидан МИБ баёнот берди.

МИБ биносида алиментчи ота ўз жонига қасд қилди

 

Ижтимоий тармоқларда бюронинг Яккабоғ туман бўлими биносида фуқаро ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси баёнот берди, дея хабар берди Xabar.uz.

 

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 28.06.2017 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ў.Рузиевдан ундирувчи Х.Мустафаеванинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/6-қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

 

Ижро ҳужжатига асосан қарздор Ў.Рузиевнинг мамлакат ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-1-моддасига асосан вақтинча чекланган.

 

Давлат ижрочисининг 23.03.2023 йилдаги алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан, қарздор Ў.Рузиевнинг 01.01.2018 йилдан 01.01.2023 йилга қадар алиментдан қарздорлиги 18 млн. 897 минг сўмни ташкил қилиб, қарор нусхаси қарздорга имзо қўйдирилган ҳолда тақдим этилган.  

 

Қарздор Ў.Рузиевни ушбу алимент қарздорлигини тўлаши лозимлиги, тўламаган тақдирда унга нисбатан МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жазо қўлланилиши тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантирилган.

 

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Ў.Рузиевнинг яқин қариндошлари томонидан 12.12.2022 йилда 500.000 сўм ва алимент қарздорлиги ҳисобидан 969.000 сўм жами 1 млн. 469 минг сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг пластик картасига ўтказиб берилган.

 

Мазкур қарздорликни Ў.Рузиевнинг яшаш манзилидаги мол-мулклари ҳисобидан ундириш мақсадида унинг яшаш хонадонига борилганида, у эшикларни очмаган, турли баҳоналар қилиб, алимент қарздорлигини тўламаслигини маълум қилган.

 

Бундан ташқари ундирувчи Х.Мустафоева бир неча маротаба алимент қарздорлиги масаласида мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

 

Мурожаатни ўрганиш жараёнида давлат ижрочиси Ж.Мўминов қарздор Ў.Рузиевни шу йилнинг 23 мартида хизмат хонасига чақиртиради. Ундан алимент қарздорлигини тўлаши кераклиги, тўламаган тақдирда эса унга нисбатан маъмурий жазо қўллаш учун тўпланган ҳужжатларни жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судига юборишини айтиб, қарздор Ў.Рузиевдан тушунтириш хати олади.

 

Қарздор Ў.Рузиев 23 март куни тахминан соат 12:10да бўлим давлат ижрочиси Ж.Мўминовнинг хизмат хонасига келиб, алимент қарздорлигини тўламаслигини айтиб, чўнтагидан номаълум темир жисмни олиб, бўйин қисмини 2-3 маротаба кесган.

 

«Ушбу ҳолатда қарздор Ў.Рўзиевга нисбатан руҳий тазйиқ ёки жисмоний куч ишлатиш ҳолати содир этилмаган ҳамда барча ҳолатлар ходим томонидан видео тасвирга олинган.

Бундан ташқари, ўтказилган хизмат текширувнинг 04.04.2023 йилдаги хулосасига кўра, ходимларнинг хатти-ҳаракатларида «Касб одобномаси» талаблари бузилганлиги аниқланмаган», — дейилади МИБ баёнотида.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"