Марказий Осиёдаги ягона кактус коллекцияси

Наманганда айнан кактуслар билан шуғулланадиган гулчи отахон бор. Унинг коллекциясида 1 200 дан ортиқ кактус тури мавжуд.

Марказий Осиёдаги ягона кактус коллекцияси

 

Ҳар бир ҳудуд ўзига хос брендга эга. Масалан, Бахмал олмаси, Қува анорлари, Чуст дўппилари, Марғилон атласи, Андижон оши билан (ҳоказо) машҳур. Авваллари Наманган олмаси билан донг таратган эди. Кейинроқ ушбу ҳудуд гилослари дунё бозорларини забт этди. Наманганликларнинг яна бир ўзига хослиги бор. Улар гул шайдоси. Қишин-ёзин ҳар бир хонадонда баҳорий кайфият ҳукмрон. Яшилликдан баҳри-дилингиз яйрайди.

 

Наманган бежизга гуллар шаҳри дейилмайди. Бунинг ўзига хос тарихи бор. XIX асрда Бобур номли боғ ўрнида Гулзор номли маҳалла бўлган. Аҳоли гул етиштириш, гулдан қандолатчилик, асал олиш билан машҳур бўлган. 1920 йилда Бобур боғи маҳаллий ҳокимият ихтиёрига берилади ва шу ерда гулчиликка асос солинади. 1961 йилда эса илк маротаба шу ерда “Гуллар байрами” ўтказилган. 2019 йилда Президент топшириғига кўра, гул байрами Халқаро гуллар фестивалига айланди. 

 

Ҳар доим бир неча кунгина бўладиган гул байрами 2022 йилда Халқаро гуллар фестивали мақомини олгач, 15 кун давом этди. Наманганнинг боғлари, кўча-хиёбонлари турфа хил гулларга бурканди. Ўшанда Наманган том маънода, нафосат, гўзаллик, меҳр-оқибат ва орзу-умидлар шаҳрига айланди.

 

Жўрахон ака Мўминов табиатшунос инсон мана 48 йилдирки, ноёб гуллардан бири — кактуслар билан шуғулланади. Гул байрамларини энг биринчи иштирокчиларидан. 

 

“Мен кактусларни 1965/70 йиллар ўрталарида, боғдаги гул байрамини кўрганимдан кейин бошлаганман. У пайтда — кактус турларини етиштира бошлаганимда — талаб эдим. Гул байрамига 1972 йилдан бери қатнашаман.

Ҳозирда номи бор кактуслар 1 200 хил. Ундан ташқари номи аниқланмаганлари ҳам талайгина. Шунинг учун уларни ҳисобламайман. Чунки коллекцияга номи бўлмаса киритилмайди. Ҳозир кактус ишқибозлари жуда кўп. Авваллари Гул байрамида одамлар: “ҳа, бу тикон гулку” дея кактусга қиё боқмай ўтиб кетарди. Ҳар йили турли навларини кўпайтириб, олиб чиқаверганимдан ҳозир ҳамма Гул байрамида кактусларни олдида гавжум бўлади. Кактусларни йил давомида кўпайтириб бораман. Шу кўпайтирганларим байрамда бир дона ҳам қолмайди, сотилиб кетади.

Кактуслар гуллаганда гугурт чўпига пахта ўраб, чанглантириб турилади: яъни оталик чангларидан оналик устунчасига суркаб қўйилади. Шунақа қилиб уруғлантирамиз. Агар кактуслар очиқ ҳавода турса ҳашаротларни ўзи чанглантириб қўяди. Уруғи пишганда эса деҳқонлар каби ҳосилни йиғиб оламиз ва уруғини сепиб, янги кактусларни парваришлаймиз.

Баъзи бир кактуслар бор. Ўзининг ватанидаги об-ҳавони хоҳлайди. Ўшанда гуллайди. Масалан, мана бу кактусни 51 йилдан буён боқаман, гулламайди. Одамлар шундан топиб бер деяверади. Мен ўсиш нуқтасини кесиб ташлайман. Шунда у болалайди. Шу йўл билан кўпайтираман”, — дейди гулчи.   

 

Эслатиб ўтамиз, Халқаро гуллар фестивали арафасида 50 миллионта гул етиштирилди ва улар кўчалар ва майдонларни безамоқда. Бу йил Наманган шаҳри ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ гулга бурканади. Жўрахон ака каби гулчилар фестивалга астойдил тараддуд кўрмоқда.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"