Ўзбекистон

Ўзбекистонда пиёзнинг янги нави яратилди

У одатий пиёзлардан бир ой олдин пишиб етилади.

Ўзбекистонда пиёзнинг янги нави яратилди

 

Ўзбекистонда пиёзнинг янги “Малла” навини яратишди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, янги пиёз навининг уруғи ерга мартнинг дастлабки ўн кунлигида сепилади. 15 сотих ер майдонига 10-12 килограмм пиёз уруғи сепилади, шу майдондан териб олинган пиёзбошчалар бир гектар майдонга етади. Пиёзбошчалар гилос катталигида бўлгандан сўнг йиғиб олинади. Пиёзбошчалар қуритилиб, алоҳида жойга олиб қўйилади. Сентябрь ойининг биринчи декадасида пиёзбошчалар 70×10 схемада 4 қатордан гектарига 571,4 минг дона экилади.

 

Пиёзбошчалар экилганидан сўнг унга бир маротаба сув қўйилади. Шундан сўнг пиёзбошчалар кўкара бошлайди. Қишнинг совуқ кунларида етиштирилгани учун пиёзларни ўташ шарт эмас, сабаби, ушбу мавсумда ўтлар ўз-ўзидан нобуд бўлади.

 

Экилган пиёзларга эрта баҳорда бир маротаба ишлов берилади. Шунингдек, бир маротабадан култивация ва чопиқ, енгил озиқлантириш ишлари амалга оширилади. Уни яна икки маротаба суғорилади.

 

Баҳорда, яъни 15 апрелда пиёз техник пишиб етилади ва аҳоли истеъмоли учун маҳаллий бозорларга чиқарилади. Янги пиёз навининг афзаллиги – у одатий пиёзларга қараганда бир ой олдин пишиб етилади.

 

custom img

Иркутскдаги касаллик гумони: Ўзбекистонда эпидемиологик назорат кучайтирилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳолат бўйича вазият кузатилмоқда.

custom img

Кредит олишдан олдин огоҳлантириш: банклар учун янги талаблар белгиланди

Марказий банк қарори билан кредит рекламалари ва шартномаларида қарздорлик хавфларини очиқ кўрсатиш талаб этилади.

custom img

Бахтсиз ҳодиса ва оғир жароҳат: Россиядаги ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Унга парвоз вақтида икки нафар ўзбекистонлик тиббиёт мутахассиси ҳамроҳлик қилган.

custom img

“Умра” эвазига 4800 доллар: ноқонуний хизмат кўрсатишга уриниш фош этилди

Зиёратни ташкил этишга ваколати бўлмаган шахс 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"