Ўзбекистон

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида номинал иш ҳақи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 фоизга, реал иш ҳақи эса 10,9 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2026 йил II чораги бўйича Меҳнат бозори шарҳида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, реал иш ҳақининг 10,9 фоизга ўсиши сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткич бўлган. Марказий банк буни, асосан, нархлар ўсишининг секинлашиши билан изоҳлаган.

 

Ҳудудлар кесимида реал иш ҳақининг энг юқори ўсиши Жиззах вилоятида қайд этилган — 13,3 фоиз. Наманган вилоятида бу кўрсаткич 11,8 фоизни, Тошкент шаҳрида эса 10,7 фоизни ташкил этган.

 

Реал иш ҳақининг энг паст ўсиши Андижон вилояти — 7,9 фоиз ва Қорақалпоғистон Республикасида — 8,6 фоиз қайд этилган.

 

Тармоқлар бўйича энг юқори ўртача иш ҳақи молия ва суғурта соҳасига тўғри келган — 19,1 млн сўм. Ахборот ва коммуникация хизматларида ўртача иш ҳақи 17,4 млн сўмни ташкил этган.

 

Энг паст ўртача иш ҳақи қишлоқ хўжалигида — 3,5 млн сўм, ижтимоий хизматларда эса 4,7 млн сўм бўлган.

 

Иш ҳақининг ўсиш суръати ташиш ва сақлаш соҳасида 22,8 фоиз, ижтимоий хизматларда 20,2 фоиз, қурилишда эса 19,9 фоизни ташкил этган.

 

Марказий банк қурилиш, саноат, ташиш ва сақлаш соҳаларида иш ҳақи ўсишининг тезлашишини меҳнатга талабнинг юқорилиги ҳамда малакали кадрлар учун рақобатнинг кучайиши билан изоҳлаган.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 471 мингтага етган. Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 7,2 фоизга кўп.

 

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"