Ўзбекистон

Деновлик эркак укасининг хотинини уриб, жағини синдириб ташлади

Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Деновлик эркак укасининг хотинини уриб, жағини синдириб ташлади

 

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида келиннинг қайнакаси уни уриб, жағини синдириб ташлагани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

 

Ҳодиса 21 апрель куни соат 17:30 ларда Денов тумани «Элобод» маҳалласида юз берган. Мазкур маҳаллада яшовчи Q.Y. қариндоши J.M. исмли аёл билан аввалдан давом этиб келаётган оилавий низолари сабабли унинг яшаш уйида ўзаро жанжаллашиб қолган ва аёл танасининг турли жойларига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, беморга ўртача оғир тан жароҳатлари ташхиси қўйилган.

 

Ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105- моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи шахс Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

“Тергов ҳаракатлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз”, – дейилади хабарда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"