Жаҳон

"Adidas" Россиядаги бизнесини сотиши мумкин

Компания 2022 йилда мамлакатдаги дўконларини вақтинча ёпганди.

"Adidas" Россиядаги бизнесини сотиши мумкин

 

"Adidas" компанияси Россия активларини хорижий инвесторга ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

 

Таъкидланишича, компания шу тариқа мамлакатдаги юзга яқин энг даромадли дўконларни қайта ишга тушириши мумкин.

 

Спорт кийимлари ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчиси "Adidas" 2022 йил март ойида Россиядаги фаолиятини тўхтатди ва чакана савдо дўконларини вақтинча ёпган эди. Октябрь ойида компания мамлакатдаги бизнесини бутунлай тўхтатишга қарор қилди.

 

Қайд этилишича, "Adidas"нинг Россия тузилмаси ҳамон фаолликни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

 

Яна бир машҳур халқаро спорт пойабзали ва кийимлари бренди "Reebok" ҳам Россия бозоридаги фаолиятини тўхтатганди. Кейинчалик "Reebok" товарлари Россияда турк холдинги орқали яна сотилиши маълум бўлди.

 

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"