“Бизнинг барча эркинлигимиз матбуот эркинлигига боғлиқ”

БМТ Бош котиби Жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида ОАВ ходимларига мурожжат билан чиқди.

“Бизнинг барча эркинлигимиз матбуот эркинлигига боғлиқ”

 

Анъанага биноан,  Жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида  БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш соҳа ходимларига қарата мурожаат билан чиқди.  “Бу кун бизга оддий ҳақиқатни англашга имкон беради: бизнинг барча эркинлигимиз матбуот эркинлигига боғлиқ”, — дея таъкидлади  БМТ  Бош котиби. Унинг фикрича, эркин матбуот демократия ва адолат асосидир. “Бу бизга фикрларни шакллантириш ва кучлиларга ҳақиқатни айтиш учун зарур бўлган барча фактларни беради. Матбуот эркинлиги инсон ҳуқуқлари учун жуда муҳимдир”, — деди у. Шу билан бирга, у матбуот эркинлиги дунёнинг барча бурчакларида ҳужумга учраётганига эътибор қаратди. Бош котибнинг фикрича, “Ҳақиқат дезинформация ва нафрат сўзлари билан таҳдидга учрамоқда, ҳақиқат ва фантастика, фан ва фитна назариялари ўртасидаги чегараларни бузишга ҳаракат қилинмоқда. Айни пайтда журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари интернетда ҳам, ҳаётда ҳам нишонга айланмоқда. Улар мунтазам равишда таъқиб қилинади, қўрқитилади, ҳибсга олинади”.

 

Таъкидланишича, 2022 йилда 67 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди. Бу 2021 йилга нисбатан 50 фоизга кўпдир. Аёл журналистларнинг деярли тўртдан уч қисми онлайн зўравонликни бошдан кечирди ва уларнинг ҳар тўртдан бирига жисмоний таҳдид қилинган. Ўн йил олдин Бирлашган Миллатлар ташкилоти оммавий ахборот воситалари ходимларини ҳимоя қилиш ва уларга қарши содир этилган жиноятларнинг жазосиз қолишини тугатишга мўлжалланган журналистлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасини бошлади.

 

Бош котиб ўз фикрини “Журналистлар ҳақиқатни ҳимоя қилганда, дунё уларнинг тарафида туради”, деган сўзлар билан тугатган.

 

ОАВ жамоатчилик фикрини чалғитмоқдами?

 

Рус ёзувчиси А. Чеховнинг “Олтинчи Палата” повести ёдингиздами? Бош шифокор мансабини эгаллаш мақсадида содир этган бош шифокор ўринбосарининг хатти-ҳаракатлари ахборот хуружини эслатмайдими? Соппа-соғ одамни жиннига чиқариб, ўзининг қабиҳ мақсадларига эришган бош шифокор ўринбосари қилган ишни ҳозир ғарб ОАВ ходимлари бажараётгандек.

 

Бир вақтлар  Интернетда ўқиган ғарб матбуотига бағишланган латифага сиз ҳам эътибор қаратишингизни сўрардим.

 

Парижга келган Рим папасини аэропортда кутиб олган журналистлар ундан “Париждаги фоҳишахоналарга муносабатингиз қандай?” дея сўрашади. Шунда у “Нима, Парижда фоҳишахоналар борми?” дея саволга савол билан жавоб беради. Эртаси куни газеталарда “Рим папаси аэропортда “Парижда фоҳишахоналар борми?” дея сўради” сарлавҳаси остида мақола босилди. Мана шу латифанинг ўзиёқ ғарб матбуотида воқеалар нотўғри талқин қилинишини, сўзлар матндан суғуриб олинишини англатади.

 

Шу ўринда яна бир латифа. АҚШ кўчаларида сайр қилиб юрган бир қизга ит ҳужум қилибди. Воқеага гувоҳ бўлган бир йигит қизни ҳимоя қилиш мақсадида итни ўлдирибди. Эртаси куни газеталар “Америкалик қаҳрамон йигит қизни қутқариб қолди” деган сарлавҳа остида мақола эълон қилади. Йигит “мен бу мамлакат фуқароси эмасман” дейди. Газеталар “Хорижлик мард йигит ватандош қизимизни қутқарди” дейишади. Шунда йигит “кечирасизлар мен арабистонлик мусулмонман” деб айтади. Энди газеталар “Исломий террорчи бегуноҳ кучукни уриб ўлдирди…..” дея урғуни қизнинг қутқарилишига эмас, итнинг ўлдирилишига беришади.

 

Мана шу латифаларнинг ўзиёқ жамоатчилик фикрини чалғитишга уриниш оммавий ахборот воситалари қўли билан амалга оширилаётганини кўрсатмоқда.

 

Ахборот хавфсизлиги ҳар бир давлат миллий хавфсизлигининг таркибий қисмидир

 

Давримиз хақли равишда ахборот асри деб номланади. Жаҳон ягона ахборот майдонига айланиб бўлди. ХХ аср охири– ХХ1 асрга келиб эса дунё бутунлай ўзгариб кетди. Ахборот-коммуникация соҳалари тараққиёти, геосиёсий вазиятнинг кескин ўзгариши ким ахборотга эга бўлса ўша жамиятни бошқаришини кўрсатиб қўйди. Бу эса ҳар қандай давлат ва тузумнинг олдида долзарб муаммони келтириб чиқармоқда. Ахборот хавфсизлиги ҳар бир давлат миллий хавфсизлигининг таркибий қисмидир. У давлат ва жамиятнинг барча соҳаларидаги миллий манфаатларни химоя килишга қаратилган бўлиши керак. “Ҳар қандай давлатнинг оммавий ахборот воситаси чет эл таъсири остида қолар экан, жамият ўз тарихий идеаллари, қадриятларини бузишга йўналтирилган ахборотлар оғушида қолади”, деб ёзган эди америкалик олим Лэнс Беннет. Ҳозирги кунда жаҳондаги турли “куч марказларининг” геосиёсий қарама-қаршилиги “ахборот макони”га кўчди, деган гапларда жон бор. Яъни оддий сўз билан айтганда, ахборот кимнинг қўлида бўлса ўша хақ бўлиб чиқмоқда.

 

Одамлар онгини, дунёқарашини ёт ғоялар таъсирига бўйсундиришга интилиш ҳолатлари айнан матбуот орқали амалга оширилаётгани ташвишлидир. Интернетдаги ижтимоий саҳифалар ҳам нафратга қаратилган даъватларга қарши курашиши лозим.

 

Одамлар дунёқарашини у ёки бу ғоялар таъсирига бўйсундиришда молпараст, шуҳратпараст ва амалпараст кучлар ўз мақсадларига эришиш, дунёни ўз ҳоҳиш иродаларига бўйсундиришда фойдаланмоқда. Бугунги кунда халқаро майдонда турли сиёсий кучлар ўзларининг миллий ва стратегик режаларига эришиш учун эрамиздан аввалги 6-асрда яшаб ўтган файласуф ва ҳарбий арбоб Сунь Цзи ёзганидек, хоин ва сотқинлардан фойдаланишмоқда. У ўз саркардаларига, “энг қабиҳ ва разил одамлар билан ҳамкорликдан фойдаланинг”, деб маслаҳат берганди. Сиёсий кучларнинг узоқни кўзлаган асл мақсадларини ўз вақтида сезиш ва англаш катта аҳамиятга эга. Эълон қилинмаган ахборот урушларининг замирида ёлғон ахборот тарқатиш, ижтимоий онгини эгаллаш, миллий ва маданий қадриятларни йўқ қилиш, турмуш тарзимизга ёт ва бегона қадриятларни сингдириш мақсади ётгани аниқ. Бундан огоҳ бўлишимиз керак.

 

Хориж телекўрсатувларини кўраётганда, Интернетни титкилаётганда шу каби илк тассавурларга алданиб қолмаслигимиз, фарзандларимизга ҳам шу нарсаларни тушунтиришимиз керак.

 

Айрим ҳолларда ОАВ одамларга салбий таъсир кўрсатишидан кўз юмиб бўлмайди. Буни биз дунёда юз бераётган ҳодисаларнинг нотўғри талқин қилинган ҳолда ёритилаётганидан кўриб билиб турибмиз. Журналистлар ва медиаходимлари нафақат иш берувчилар ва бозор олдида, балки жамият олдида ҳам масъулиятни хис қилишлари, демократияни ҳаддан ошиш деб тушунмасликлари керак. Эркинликка интилиш ҳар бир журналист олдида турган вазифа, аммо чегарани билиши шарт.

 

Медиа жамият олдида ўз зиммасига маълум бир мажбуриятларни олиши керак. Бу мажбуриятлар ахборот тарқатишда ҳалоллик ва адолатни талаб қилади. Медиа жиноятчиликни, зўравонликларни, тарғиб қилмаслиги, фуқароларнинг ҳуқуқларини камситмаслиги зарур. Бу матбуот эркинлигини чеклашни англатмайди. Шу ўринда “эркинлик истаб” йўл транспорт қоидаларини бузган ҳайдовчи келтирган нохуш ҳодисани мисол сифатида келтириш мумкин.

 

Финларда “дераза ойнасини журналистлар синдиради, уни ҳукумат қайта ўрнатади” деган гап бор экан. Истардикки, ҳамкасбларимиз мана шу ойнани – тўғрироғи инсонларнинг кўнгил ойнасини синдирмасинлар. Кўнгил ойнасини қайта тузатиш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди.

 

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, кўзни каттароқ очиб, ён атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни теранроқ англасак, айни муддао бўларди. Биз бугун қандай шиддат билан ўзгараётган ва ривож топаётган, илгари учрамаган, ечими ўта оғир ва мураккаб бўлган турли-туман муаммоларни туғдираётган ХХI асрда яшаётганимизни ҳеч ёддан чиқармаслигимизни истардим.

 

Шарофиддин  Тўлаганов 

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"