Ўзбекистон

Якшанба мутолааси: Кибр соясида сўнган ёғду

Zamon.uz Ўткир Ҳошимовнинг “Баҳор қайтмайди” қиссасини тавсия этади.

Якшанба мутолааси: Кибр соясида сўнган ёғду

 

Ёзувчининг ўзи таъкидлаганидек, китобхонсиз асар эгасиз ҳовлига ўхшайди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг асарларига китобга ошно ўқувчи нуқтайи назаридан боқадиган бўлсак ҳам, ушбу фикрларнинг қанчалар рост эканига амин бўламиз. Яъни ёзувчининг ижод маънодаги ҳовлиси ўқувчилар билан ҳамиша гавжум. Ёзувчининг одамлар қалбига кириб борган асарларидан бири — “Баҳор қайтмайди”.

 

Асар, асосан, учта персонаж — Алимардон, Анвар ва Муқаддам билан боғлиқ сюжетлар занжирига қурилади.

 

Алимардон — энг аввало кибрли, ўйламай иш қиладиган, лекин меҳнаткаш, истеъдодли, фаросатли. Анвар — содда, ишонувчан, уятчан йигит. Алимардонни дўсти деб ўйлайди ёки шунга ўзини ишонтиради. Бундай дўстликка ҳаётда камдан-кам одам рози бўлади, чунки одам ўзини ҳурмат қилган инсон билангина дўст тутинади.

 

Муқаддам ҳақида бирор аниқ тўхтамга келишдан аввал адибнинг ушбу образга қандай юклама берганидан хабардор бўлиш жоиз. Ушбу ўринда асарни таҳлил қилиш жараёнида бадиий асар ва у учун ишланган фильмни солиштирмаслик мақсадга мувофиқдир. Чунки қайсидир маънода фильм ижодкори асарга ечим бўла оладиган жиҳатларни ҳар доим ҳам зангори экранда акс эттиролмайди. Муқаддам образини ҳам айни шу нуқтайи назардан таҳлил қилиш керак.

 

“Баҳор қайтмайди” асарини 60-70 йиллар адабиётида адашган одамнинг фожиасини акс эттирган ўнлаб асарларнинг энг сараси дейиш мумкин. Адиб қиссада истеъдодли, бироқ истеъдоди қадрига етмаган, улуғ мақсадлардан маҳрум худбин йигитнинг таназзул тарихини, руҳий-маънавий инқирозини  таҳлил этиб берадики, ана шу тасвир одамлар ички оламининг кўзгуси бўла олди, кўпларни ҳаяжонга солди. Қисса матнида бошдан оёқ муаллифнинг ўта нозик ва нафис кузатишлари, ёзувчи қалби тебранишлари, ранг-баранг кечинмалари, завқ-шавқи, армон-ўкинчлари, қисқаси, хилма-хил туйғулар нафаси уфуриб ётибди.

 

Ҳар бир ёзувчининг ўз услуби бўлганидек, Ўткир Ҳошимов асарларида нафосат туйғуси устуворлик қилади. Ҳатто у алданган одамнинг маънавий инқирози, фожиаси, ҳалокати тасвирида ҳам шу туйғуни сақлаб қолади. Айниқса, у яхши, олижаноб, маънавий баркамол шахслар қалби, табиати тасвирида қаламига ниҳоятда эркинлик беради. Эҳтимол, ёзувчи асарларини ошуфта этган омиллардан бири ҳам шу бўлса ажаб эмас. Ўткир Ҳошимов ҳаётнинг шафқатсиз ҳақиқатини шафқатсиз, дағал бўёқларда ифода этмайди, аксинча, бу билан нафис оҳанг орқали ҳам инсонни ислоҳ қилишга ундайдиган асарлар битиш мумкинлигини исботлайди. Адабиётда бадиий тафаккур, ифода тарзи қанчалар ранг-баранг бўлса, шунча яхши.

 

Алимардонни нима ҳалокатга етаклади? Ахир у истеъдодли қўшиқчи, эл ардоғидаги санъаткор, ҳамма нарсаси етарли инсон эди. Бу КИБР эди. Шу кибр ҳар доим ақлидан, кўнглидан ғолиб келаверди. Тузатиш мумкин бўлган вазиятларда унинг кибри ҳамма нарсани барбод қилди.

 

Мана қисса хотимасидан кичик бир парча, асар бош қаҳрамони Алимардон ҳалокатидан кейинги табиат манзараси тасвири:

 

“Негадир шу оқшом офтоб жуда қийналиб ботди. Уфқ этагида осилиб турдида, секин-аста ер остига чўкиб кетди.

 

Яна бир неча кундан кейин яйраб-яшнаб баҳор келди... Сахий кўклам кўплар қатори Алимардоннинг ҳам қабрини буркади. Майсалар орасида очилган биттагина қизғалдоқ тонг шудрингига қадаҳ тутди. Эрта-индин тўкилиб кетиши, ўзидан на муаттар бўй, на мева қолишидан бехабар ял-ял ёнди...”

 

Бу сўнгги сатрлар ададсиз алам-ўкинчлар, кўз ёшлар билан қоғозга тушгани шундоққина аён. Қаҳрамоннинг дафн кунида, ўша мотамсаро оқшом пайти қуёшнинг қийналиб ботиши, уфқ этагида узоқ осилиб туриши, сўнг умидсиз алпозда секин-секин ер остига ботиб кетишида дилларни хун қиладиган, кўзларга ёш келтирадиган мунгли оҳанг бор.

 

Ҳаммаёқни нурга, рангга безаган, майсаларга бурканган сахий кўклам, қаҳрамон қабри устида ял-ял ёнган қизғалдоқ, унинг омонат умри хусусидаги нафосат тўла мунгли тасвир бир дам яшнаб, эрта хазон бўлган инсон умри ҳақидаги хазин қўшиқнинг сўнгги нидолари, туганмас титроқлари каби эшитилади.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.