Ўзбекистон

Ёш тадқиқотчининг фожиали тақдири: 4-қаватдан тушиб, 10 кундан сўнг вафот этди

Тошкентда мактаб-интернати ўқувчиси ётоқхонанинг юқори қаватидан тушиб кетиб вафот этди.

Ёш тадқиқотчининг фожиали тақдири: 4-қаватдан тушиб, 10 кундан сўнг вафот этди


Тошкентда мактаб-интернати ўқувчиси ётоқхонанинг тўртинчи қаватидан тушиб кетиб, оғир жароҳат олган. У 10 кун давомида шифохонада даволанган, бироқ 15 сентябрь куни вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Zamon.uz'га маълум қилди.



Таъкидланишича, ўқувчи Ш. Ж. бундан 10 кун аввал мактаб-интернат ётоқхонасининг 4-қаватидан тушиб кетган. Оқибатда у оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.



Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ўқувчи 15 сентябрь куни вафот этган.



Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмазор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеанинг барча тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.



Маълумотларга кўра, Ш. Ж. математика ва илмий йўналишдаги республика ҳамда халқаро танловларда совринли ўринларни эгаллаб келган.



У 2026 йилда Олмаота шаҳрида ўтказилган Ёш тадқиқотчилар халқаро турнирида олтин медални қўлга киритган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.