Термизда CEFR билан боғлиқ фирибгарлик аниқланди
Ҳозирда иш юзасидан нисбатан жиноят иши очилган.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида CEFR сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Н.М. фуқаро С.Ж.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида CEFR — чет тилларини билиш сертификатини олиб бериш эвазига 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







