Ўзбекистон

Музработда журналист товламачилик қилгани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан прокуратура маълумот берди.

Музработда журналист товламачилик қилгани айтилмоқда

 

Ижтимоий тармоқда Соатмурод Жумаев исмли журналист Сурхондарё вилояти Музработ туманида бўлиб, бир нечта мактабгача таълим ташкилоти мудираларидан товламачилик йўли билан 500 минг сўмдан пул ундиргани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Музработ туман ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган.

 

Аниқланишича, “Бугунги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири С.Жумаев жорий йилнинг 19 май куни Музработ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими ҳамроҳлигида туман марказидаги 4 та мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюриб, муассасаларнинг иш фаолияти билан танишган.

 

Текшириш давомида ишга алоқадор шахсларнинг тушунтириш хатлари ва бошқа тегишли далиллар билан C.Жумаевнинг мактабгача таълим ташкилоти мудираларидан товламачилик йўли билан 500 минг сўмдан пул ундирганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 31 май куни ёлғон ахборот  тарқатган фуқаро Э.М.га нисбатан МЖтКнинг 202-2-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Музработ туман судига юборилган.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"