Тўғри овқатланиш ўлимлар сонини камайтиради

ЖССТга кўра, бу инсон саломатлигини 70 фоизгача кафолатлайди.

Тўғри овқатланиш ўлимлар сонини камайтиради

 

Инсон яшаш учун таомланади. Таом бевосита инсон фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиб, организмнинг меъёрда ишлашига имкон беради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тўғри овқатланиш одам саломатлигини 70 фоизгача кафолатлаши алоҳида қайд қилинган. Шу сабабли дунёнинг ривожланган давлатларида иложи борича ушбу тамойилга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Овқатланиш танада ҳужайра ва тўқималар ҳосил бўлиши ва янгиланиши, ўсиши, улғайиши учун жуда муҳим бўлиб, турли ноқулай турмуш шароити, касаллик ва бошқаларга бардошлилик хусусиятини шакллантиришга ҳам ёрдам беради.

 

Zamon.uz тўғри овқатланиш бўйича мутахассисларнинг фикрларини ўрганишга ва уларнинг тавсияларга қулоқ солишга ҳаракат қилди. Уларнинг маълум қилишича, кундалик таомномамизда истеъмол қилаётган овқатларимизнинг сифатига жиддий эътибор қаратишимиз бизни турли касалликлардан сақлайди.

 

Озиқ-овқат маҳсулоти харид қилишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

 

Абдураҳмон Исмоилов, республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бош мутахассиси:

 

— Инсон кун давомида қандай меҳнат билан шуғулланишига қараб тўғри овқатланиши лозим. Биласизми, кўп ҳолларда озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида инсонлар ўртасида ошқозон-ичак фаолиятининг ўткир бузилиши ёки овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Мутахассислар истеъмолга яроқли ёки яроқсиз бўлган озиқ-овқат маҳсулотларни тавсия қилиб, ўз хулосаларини беришган. Улар махсус лаборатория текширувларидан ўтказилиб, яроқли ҳисобланган тақдирда истеъмолга рухсат этилади. Ҳар қандай таомни ёки бирорта озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун, албатта, шу фаолият билан шуғулланадиган корхона биринчи навбатда яроқли маҳсулотлардан фойдаланиши керак. Лекин ундан тайёрланган истеъмолга яроқли тайёр егулик таомларни нотўғри сақлаш, ташиш, қолаверса, тайёрлаш жараёнида технологик талабларга риоя қилмаслик маҳсулотнинг сифатига жиддий зарар етказади. Турли маҳсулотлардан тайёрланган овқатимиз ҳам истеъмолга яроқсиз бўлиши мумкин ва ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш оқибатида юқорида таъкидлаганимдек ошқозон-ичак фаолиятининг ўткир бузилиши ёки овқатдан заҳарланиш ҳолатлари юзага келади.

 

Ҳар бир харид қиладиган маҳсулотларимизни фақатгина рухсат этилган савдо нуқталаридан сотиб олишимиз керак. Истеъмолчи сифатида ушбу маҳсулотларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича расмий ҳужжати борлигига эътибор қаратишингиз лозим. Яъни сиз истеъмолчи сифатида сотувчидан маҳсулотни истеъмолга яроқлилиги тўғрисида ҳужжат билан таништиришни, кейин эса айнан мазкур маҳсулот ёрлиғи бўйича ким томонидан ишлаб чиқарилгани, истеъмолга яроқлилик муддатини текширишингиз шарт. Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарилган санаси ва истеъмолга яроқлилик муддатига эътибор беришимиз билан биргаликда мазкур маҳсулотнинг ташқи кўриниши бўйича айнан унга хос белгиларнинг ўзгарган ёки ўзгармаганлигига, айниган-айнимаганлигига эътибор қаратганингиздан сўнг харид қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Тўғри таомланиш билан 99 фоиз касалликнинг олди олинади

 

Дилафрўз Шарифова, диетолог:

 

— Аслида тўғри овқатланиш деган тушунча умуман йўқ. Бироқ рационал петания мавжуд. Тана учун учта озиқлантирувчи восита бор. Булар оқсиллар, углеводлар ва ёғлар. Клетчаткани ҳам бунга қўшишимиз мумкин. Мана шу тўрталасини тенг миқдорда истеъмол қилиш рационал овқатланиш дейилади. Унинг замонавий номи тўғри овқатланиш деб юритилади. Тўғри овқатланиш учун нималарга эътибор қаратиш керак?

 

Парҳез – касал ва соғлом одамларга буюриладиган овқатланиш тури ҳисобланади. Барча соғлом инсонлар рационал овқатланишга эътибор қаратиши керак. Бироқ бунга очлик кирмайди. Очлик инсонга озиш, семириш ёки соғлом бўлиш учун ёрдам бермайди. Инсоннинг ўз соғлиғига эътибор бериши, бу – интизом билан овқатланиши. Яъни уч маҳал овқатланишни ўз вақтида ва интизом билан бажариши унга соғлом бўлишига ёрдам беради. Ошқозон ости томонидан инсулин ва ўт суюқлигидан ҳар уч соатда ишлаб чиқарилади. Ушбу суюқлик овқат ҳазм бўлишини осонлашади. Ошқозонга овқат тушмаса, ўтдан томиб турадиган суюқлик ошқозонда димланиб, эрозияни юзага келтиради ва ошқозон шиллиқ деворининг емирилишига олиб келади. Бу эса ошқозон яраларини вужудга келтиради. Шу сабабли тартибли овқатланишни йўлга қўйиш лозим.

 

Меъёр – нейтрал тушунча. Барчанинг вазни турлича бўлгани ҳолда уларнинг ошқозон ҳажми ҳам ҳар хил. Демак, кимдир ярим коса овқатга тўйса, кимдир бир коса овқатга ҳам тўймай қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам мана шунча овқат истеъмол қилиш керак деган қонун-қоида йўқ. Бироқ овқатдан олдин ичимлик ичишга эътибор қаратишимиз керак. Сабаби бу истеъмол қилаётган овқатимизнинг ҳазм бўлишини тезлаштиради ва унинг танамизга энергия бўлиб ёйилишига имкон яратади. Шунингдек, ортиқча ёғ тўпланишининг ҳам олдини олади. Сув истеъмол қилганимиздан сўнг кўп овқат еёлмаймиз. Бундан ташқари, овқатни салатлар билан бирга истеъмол қилсак ҳам, унинг тез ҳазм бўлишини тезлаштиради.

 

Иштаҳа очилиб кетиши ёки қорни тўйганини билмаслик кўп беморларимизни қийнайди. Очлик ва тўқлик ҳиссиётлари бор. Аслида танамизни асаб тизимимиздан ташқари гормонал тизим ҳам бошқаради. Айнан булар тўқлик ва очликка жавоб беради. Инсоннинг ўз-ўзидан иштаҳа очилиб кетмайди ёки ўз-ўзидан кўп овқат еб қўймайди. Гормонлар шу нарсага мажбурлагани учун шунақа бўлади. Ортиқча вазнга эга бўлган инсонларнинг очлик билан озишига мен юз фоиз қаршиман. Чунки очлик ва тўқлик гормонларининг ишига аралашиб қўйган бўламиз. Бу эса нотўғри. Рационал овқатланиш фақат соғлиқни тиклашмас, бутун танага енгиллик бериш ҳисобланади. Инсон тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилса, 99 фоиз касалликнинг эшигини ёпиб қўйган бўлади. 

 

Муаллиф: Жамшидбек Амиров

 

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"