Ўзбекистон

Сурхондарёдаги ғалла майдонида ёнғин чиқди

Ҳодисага электр симларининг далага тушиши сабаб бўлган.

Сурхондарёдаги ғалла майдонида ёнғин чиқди

 

Бугун, 5 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги ғалла майдонида ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

 

Ҳолат Жарқўрғон тумани “Боймоқли” маҳалласи ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли ғалла майдонида юз берган. Бу ҳақда туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 14:55 да хабар келиб тушган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:05 да етиб бориб, ёнғин соат 15:15 да қуршаб олинган ва соат 15:20 да батамом ўчирилган.

 

Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ғалла майдонининг 0,3 гектарли қисми сақлаб қолинган ва оловнинг қўшни 30 гектарли ғалла майдонига ўтиб кетишининг олди олинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъуллари ва бошқа мутасаддилар етиб боришган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

 

Бирламчи маълумотларга кўра, ёнғин ҳудуддан ўтган 10 кВт электр тармоғининг ғалла майдонига узилиб тушиши натижасида содир бўлган. Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"