Жаҳон

Гаитида сув тошқинидан кейин зилзила юз берди

3 киши вайроналар остида қолиб, қурбон бўлган.

Гаитида сув тошқинидан кейин зилзила юз берди

 

Гаитининг Жереми шаҳрида зилзила оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бир неча кун аввал сув тошқини оқибатида 42 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.

 

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, куни кеча Гаитида 4,9 магнитудали зилзила содир бўлган. Бу кучли ёмғирдан кейин қайд этилган. Натижада, 13 мингдан ортиқ одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

 

Бош вазир Ариэль Анрининг айтишича, унинг ҳукумати ва халқаро ҳамкорлари тошқин билан курашиш учун шошилинч чоралар кўрмоқда.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури сув тошқини туфайли уй-жойини ташлаб кетганларни иссиқ овқат билан таъминлашни бошлашини маълум қилди.

 

Гаити расмийларининг айтишича, ҳалок бўлган уч кишининг уйи қулаганда вайроналар остида қолган. Шунингдек, ўндан ортиқ одам жароҳатланган.

 

Жереми — Гранд Анс департаментининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган қирғоқ шаҳарчаси. Бу ҳудуд икки йил аввал зилзиладан жиддий зарар кўрган ва 2200 киши ҳалок бўлган.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"