Ўзбекистон

Оила ярашди: 2 нафар вояга етмаган фарзандлар энди оила бағрида улғаяди

Термизда яна бир оила бирлашди

Оила ярашди: 2 нафар вояга етмаган фарзандлар энди оила бағрида улғаяди

 

Яқинда бир ҳолат, таъбир жоиз бўлса қувонарли воқеа юз берди: Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2018 йил 25 октябрдаги қарори билан қарздор Х.С.дан Г.С. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

 

Натижада Х.С. жами 14 034 847 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги учун жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2022 йил

 

22 сентябрдаги қарорига асосан МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқади. Бироқ бундан у ўзига тўғри хулоса чиқармасдан 2022 йил 1 августдан 2023 йил 1 февралга қадар 7 070 118 сўм алимент пулларини ҳам тўламасдан келган.

 

Буни қарангки, суд мажлисида жабрланувчи Г.С. дастлабки тергов даврида берган кўрсатмаларини тасдиқлаб, ярашув тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, судланувчи турмуш ўртоғи Х.С. билан ярашганлигини, етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ бартараф этганлигини, ярашув ихтиёрий равишда бирон-бир тазйиқлар бўлмаганлиги, айни пайтда унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдирди.

 

Энг қувонарлиси, суддан ярашувни тасдиқлаб, судланувчига нисбатан бўлган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни сўради. Ўз ўрнида Х.С. ҳам ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчидан кечирим сўраб, унга етказилган зарарни бартараф этганлигини, ўзаро ихтиёрий равишда ярашиб олганлигини инобатга олиб, суддан ярашувни тасдиқлаб, унга нисбатан бўлган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни сўраб кўрсатув берди.

 

Муҳими, “оила” деган муқаддас қўрғон сақлаб қолинди. Ота-она хато-камчиликларини тушуниб етишди, фарзандлар энди кемтикликдан жовдирамайдиган бўлди, бир хонадон жамиятга қайтди. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан айбланган С.Х.га нисбатан жиноят иши ярашганлиги муносабати билан тугатилди.

 

Шерзод Юлдашев,

Жиноят ишлари буйича Термиз шаҳар судининг судьяси

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"