Ўзбекистон

Фан-таълим, ишлаб чиқариш тизимларининг узвий фаолияти — барқарор ривожланиш омили

IТ технологиялар, инновацион лойиҳалар ва стартаплар сўнгги йилларда аҳолининг ҳар жиҳатдан қулай яшаши учун хизмат қилиб келмоқда.

Фан-таълим, ишлаб чиқариш тизимларининг узвий фаолияти —  барқарор ривожланиш омили

 

Атрофимизга диққат билан назар ташласак, бугун барчамиз фан-таълим-ишлаб чиқаришнинг фаол иштирокчиси  бўлиб, унинг амалий натижаларидан баҳраманд бўлаётганимизни кўрамиз. Технопарклар, робототехника ва мехатроника, IТ технологиялар, муқобил энергетика ҳамда биотехнология инновацион лойиҳалар, стартаплар кейинги йилларда ривожланиб, аҳолининг ҳар жиҳатдан қулай яшаши учун хизмат қилиб келмоқда.

 

Авваллари фан-таълим-ишлаб чиқариш ўзаро  боғланмаган, учала тизим ўта тарқоқ ҳолда ишлаб келар эди. Натижада, таълим тизими тайёрлаган иқтидорли кадрларнинг дипломлари токчаларда чангиб босиб ётар, ёшлар олий маълумотли бўлишига қарамасдан ишсиз, илм-фаннинг натижалари эса, қоғозда қолиб кетар, ишлаб чиқаришнинг натижадорлиги паст даражада эди.

 

Боз устига, иқтисодиёт тарақққиётининг ҳақиқий локомотиви бўлган инженер, технолог, агроном-механизатор каби муҳим мутахассислар камайиб кетиб, бу каби соҳалар йўқ бўлиб кета бошлаган эди. Ваҳоланки, фан – таълим – ишлаб чиқариш тизимларининг узвий алоқадорлигини таъминлаш ҳар бир давлатнинг барқарор ривожланишидаги  муҳим омил ҳисобланади.

 

Сўнгги йилларда мазкур омилга давлат даражасида эътибор берилиб, фан-таълим-ишлаб чиқаришда узвий халқа тикланмоқда, хусусан,  кластер шаклида фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Уларнинг баъзиларини мисол келтирсак:

 

Биринчидан, Олий таълим юртларининг ўқув жараёнларига ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали ва тажрибали мутахассислари жалб қилинмоқда. Ўз навбатида,  олий таълим юртлари талабалари, профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт ва стажировка ўтиши тизимли йўлга қўйилмоқда.

 

Эндиликда олий ўқув юртлари иқтисодиётдаги замонавий корхоналарни ривожланиш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда мутахассислар тайёрлайди. Талабаларнинг олаётган назарий билимлари инновацион ҳамкорлик асосида худди ўша корхоналарда амалий томондан мустаҳкамланмоқда. Талабалар худди шу даврда ўзларини қизиқтирган мавзуларда инновацион лойиҳаларни шакллантириш, яратилган ишланмаларни корхоналар амалиётга жорий этиш ва тижоратлаштириш фаолиятларини амалда ўрганишади.

 

Иккинчидан, ишлаб чиқариш корхоналари ходимларига бакалавриат ва  магистратурада ўқиш учун тавсиянома бериш орқали шартнома тўловларини ишлаб чиқариш корхоналари томонидан тўлаб берилиши ижобий натижалар бермоқда. Бунинг мантиқий давоми сифатида, корхоналар қошида ўқув марказлари очилиб, уларда ходимлар қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ўқиши йўлга қуйилди. Алоҳида эътиборга лойиқ омил шуки, иқтидорли талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендиялари ҳам жорий этилди.

 

Учинчидан, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро шерикчилиги кадрларни назарий ва амалий томонидан инновацион қобилиятларини шаклланишига асос бўлмоқда. Масалан, Фанлар академиясининг 65 нафар академиклари республиканинг 33 та академик лицейлари, 27 та касб-ҳунар коллежлари, 29 та олий таълим муассасаларига бириктирилди. Бу энди устозлар иқтидорли ёшларни топиш, уларни мутахассисликларга қизиқтира олиш имконияти яратилди.

 

Хулоса қилар эканмиз, фан-таълим-ишлаб чиқаришнинг кластер шаклида ишлаши иқтисодий тараққиётнинг локомотиви бўлган инженер, технолог, агроном-механизатор каби мутахассисларнинг сифат ва сон жиҳатдан кўпайишига, бу эса ўз навбатида саноатни юқори малакали кадрлар билан таъминлашга, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри татбиқ қилишга хизмат қилади.  

 

Феруза Усарова

ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи маркази диектори в.б., сиёсий фанлар номзоди, доцент

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Бунга қозонхоналарда режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Шунингдек, яна икки ходим ишдан бўшатилиб, уч нафарига ҳайфсан берилган.

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

Йигит муқаддам ўғирлик билан боғлиқ жиноят учун судланган.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Тошкентда ҳаво сифати бўйича огоҳлантириш берилди: ўзгариш қачон кузатилади?

Пойтахтда тунда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Кундузи эса вазият яхшиланиши кутилмоқда.

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

Иссиқлик электр станцияларида 9 ойда 7 млн куб метр табиий газ тежалди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида қарийб 28 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва тежалди.

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги ўзгариш, Эркинжон Турдимов Бош вазир биринчи ўринбосари ҳамда таълим ва фан вазири бўлди, ушбу йўналишлар ижросини назорат қилиш ва ташкил қилиш Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.