Ўзбекистон

Бекободда “гашиш” савдоси ва “бангихона” ташкил қилган шахслар 8-10 йилга қамалди

Муқаддам судланган аёл қўшни давлатдан наркотик модда олиб киришга уринган вақтида шериклари билан бирга ушланган.

Бекободда “гашиш” савдоси ва “бангихона” ташкил қилган шахслар 8-10 йилга қамалди



Тошкент вилоятининг Бекобод туманида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган ҳамда «бангихона» ташкил этган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Суд ҳукмига кўра, мазкур шахсларга 8 йил 3 ойдан 10 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.



Маълум қилинишича, 1999 йилда туғилган, аввал Жиноят кодексининг 112 ва 140-моддалари билан судланган аёл 2025 йил июль ойида қўшни республикага бориб, наркосавдогардан 1 килограмм «гашиш» моддасини 6 минг АҚШ долларига сотиб олиш ҳамда уни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш бўйича келишувга эришган.



Шундан сўнг у «Вҳатсапп» мессенжери орқали гиёҳвандлик воситаси яшириб қолдирилган манзилни олган ва аввал ҳам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун судланган икки таниши билан Бекобод шаҳри ҳудудидаги дала майдонига борган.



Улар яширин жойдан наркотик моддани олаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.



Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 985 граммни ташкил этган.



Тергов давомида аниқланишича, аёл ўзининг 1993 йилда туғилган шериги билан Бекобод шаҳрида ижарага олинган хонадонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва истеъмол қилиш учун «бангихона» ташкил қилган.



Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг ҳукмига кўра, ушбу шахслар Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ҳамда қамоқ жазоси тайинланди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"