Ўзбекистон

Қурбон ҳайити арафасида 8 мингдан ортиқ болага 200 доллардан маблағ ажратилади

Эҳтиёжманд оилалар, бемор болалар ва масжидлар учун 690 млрд сўм йўналтирилади.

Қурбон ҳайити арафасида 8 мингдан ортиқ болага 200 доллардан маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга доир таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди томонидан ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.

 

Унга кўра, Қурбон ҳайити арафасида кенг кўламли ижтимоий тадбирлар амалга оширилади. Жумладан, 10 минг нафар оғир ва ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказиш, 2,3 минг нафар онкологик ва гематологик беморларни текширув ҳамда даволашдан ўтказиш, камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси харажатларини қоплаш режалаштирилган.

 

Шунингдек, 8 мингдан ортиқ етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Ватан ҳимоясида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари учун омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдорида маблағ ўтказилиши кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари, 500 та масжидда таҳоратхоналарни қуриш ёки таъмирлаш, қабристонларни ободонлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳам режалаштирилган.

 

Мазкур тадбирлар 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган. Президент мутасаддиларга барча ишларни шаффоф ва манзилли ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"