Ўзбекистон

Сенатор Турсинхан Худайбергенов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Мукофот сенаторнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан берилди.

Сенатор Турсинхан Худайбергенов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, сенатор Худайбергенов Турсинхан Айдарович “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.

 

Фармонда қайд этилишича, у давлат органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги улкан хизматлари, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, экологик вазиятни соғломлаштириш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасидаги самарали фаолияти учун тақдирланган.

 

Шунингдек, мукофот сенаторнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан берилгани таъкидланган.

 

Худайбергенов 2010 йилнинг мартидан 2016 йил декабригача ФВВга раҳбарлик қилган. Ундан сўнг президентнинг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ҳодиса вақтида аэропортда яна 20 нафарга яқин ўзбекистонлик бўлган.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.