Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди

Қурбон ҳайити арафасида 10 мингдан ортиқ болаларга мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, 2 мингга яқин оғир касалликка чалинган фуқароларни даволаш учун маблағ ажратилади.

Президент Шавкат Мирзиёев муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

 

Суҳбат Қурбон ҳайити арафасида ва Ўзбекистонлик ҳожилар Ҳаж амалларини адо этаётган кунларда бўлиб ўтди. Президент муфтий орқали муқаддас Макка шаҳрида бўлиб турган барча ҳожиларни Қурбон ҳайити билан табриклаб, уларнинг юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ҳамда ёшлар бахт-саодати йўлида қилаётган дуолари ижобат бўлишини тилади.

 

Мулоқотда кейинги йилларда Янги Ўзбекистонда ҳар йили 15 минг нафардан зиёд фуқаро Ҳаж сафарига юборилаётгани қайд этилди. Бу йил эса илк бор меҳнат фахрийлари, уларнинг оила аъзолари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кам таъминланган оилалар вакилларидан иборат 100 нафар фуқаро давлат ҳисобидан Ҳаж сафарига жўнатилгани таъкидланди.

 

Давлат раҳбари ҳожиларнинг саломатлиги, кайфияти ва ибодатларни бажариши учун яратилган шароитлар билан қизиқди. Муфтий Нуриддин Холиқназар Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчилар учун барча зарур шароитлар яратилгани, ташкилий ишлар уюшқоқлик билан олиб борилаётганини билдирди. 

 

Шунингдек, ҳожилар муқаддас масканларда туриб мамлакат тинчлиги ва халқ фаровонлиги учун дуолар қилаётганини қайд этди.

 

Суҳбат давомида мамлакатда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жамият маънавиятига ижобий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди. Хусусан, Имом Бухорий мажмуаси, Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий ва туризм мажмуаси каби масканлар аждодлар меросини кенг тарғиб қилишга хизмат қилаётгани айтилди.

 

Хабарга кўра, куни кеча Қурбон ҳайитини Ўзбекистонда кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинган. Қарорга кўра, хайрия ва мурувват тадбирлари ўтказилиб, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, 10 мингдан ортиқ болада мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ҳамда 2 мингга яқин оғир касалликка чалинган фуқароларни даволаш учун қўшимча маблағлар ажратилиши режалаштирилган. Масжид ва қабристонларни обод қилиш учун ҳам алоҳида ресурслар йўналтирилади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев ҳожилар юртга қайтгач, ислом маърифати ва соғлом эътиқодни ёшлар орасида тарғиб қилиш, маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда намуна бўлишига ишонч билдирди.

 

Суҳбат якунида давлат раҳбари барча ҳожиларга салом йўллаб, уларнинг ибодатлари қабул бўлишини ҳамда Ватанга соғ-омон қайтишларини тилади.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.