Ўзбекистон

Ўзбекистонда қовун нархи кескин арзонлади

Бироқ жорий нархлар ўтган йилги даражадан икки баравар юқорилигича қолмоқда

Ўзбекистонда қовун нархи кескин арзонлади

 

Ўзбекистонда ўтган ҳафтада полиз маҳсулотларининг ўртача улгуржи нархи 40 фоизга арзонлашди, бу эса ички бозорда ушбу маҳсулот таклифининг мавсумий равишда кескин ошгани билан изоҳланади, дейди EastFruit таҳлилчилари.

 

Жорий мавсумда Тошкент шаҳридаги улгуржи бозорларда янги ҳосилнинг биринчи йирик партиялари ўртача улгуржи нархи 6 000 сўм бўлган май ойи охири – июнь бошида пайдо бўлди. Бир ҳафтадан сўнг 5 000 сўмгача тушиб кетган ўртача улгуржи нарх деярли бутун июнь давомида шу даражада сақланиб қолди.

 

EastFruit нархлари мониторинги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 30 июндан 7 июлига қадар полиз маҳсулотларининг ўртача улгуржи нархи 5 000 сўмдан 3 000 сўмгача пасайган, бу жорий мавсумда ушбу маҳсулот нархининг ҳафталик кескин ўзгариши ҳисобланади.

 

Бозор иштирокчиларининг фикрича, бу ички бозорда полиз маҳсулотлари таклифининг мавсумий равишда кескин ошиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан роппа-роса икки баравар, 2021 йилнинг шу санасига нисбатан эса 1,8 баравар юқори.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"