Ўзбекистон

Самарқандда янги институт ташкил этилади

Шунингдек, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузурида Британия таълим тизими асосида ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади. Мактабга ўқувчилар 1-синфдан ҳамда 5-синфдан қабул қилинади.

Самарқандда янги институт ташкил этилади

 

Президентнинг «Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:

 

  • олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик, илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни жорий қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари янги ташкил этиладиган агрокластерлар, кооперативлар ва соҳадаги бошқа йирик корхоналар фаолиятини ташкил этишда лицензия ва рухсат этиш тартиб-таомиллари шартларидан бири этиб белгиланади;
  • олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида илмий лойиҳалар ва диссертациялар мавзуларини шакллантириш ҳамда уларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишиш тизими жорий қилинади.
  • «Агробанк»нинг агромарказлари ва фермерлар мактаблари, Савдо-саноат палатаси тизимидаги саноат парклари ва инкубацион марказлар, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, ўсимликлар ва ветеринария клиникалари томонидан кўрсатилаётган хизматларни қамраб олган ҳолда агрохизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилади. 

 

Бундан ташқари, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузурида Буюк Британия таълим тизими асосида ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади.

 

Халқаро мактаб юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил нодавлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади. Халқаро мактабга ўқувчилар 2023/2024 ўқув йилидан 1-синфдан ҳамда 5-синфдан қабул қилинади. 

 

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар ташкил этилади:

 

  • Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали негизида Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти;
  • идоралараро Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази (Centre Of Excellence); 
  • ушбу марказда биотадқиқотлар ва технологиялар бўйича замонавий лабораториялар мажмуаси;
  • қишлоқ хўжалиги экинларининг бирлашган Генбанки;
  • Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси.
custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"