Ўзбекистон

Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг 970 млрд сўмдан ортиқ қарзлари бекор қилинди

Президент қарори билан 5,4 млн нафар жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиғи қарздорлиги учун ҳисобланган 501,9 млрд сўм пеня ҳисобдан чиқарилди.

Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг 970 млрд сўмдан ортиқ қарзлари бекор қилинди

 

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, республика бўйича жисмоний шахсларнинг 970 млрд сўмдан ортиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди.

 

Қайд этилишича, президент қарорига асосан 5,4 млн нафар жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиғи қарздорлиги учун ҳисобланган 501,9 млрд сўм пеня ҳисобдан чиқарилди.

 

Шунингдек, 457,5 мингта якка тартибдаги тадбиркор учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобланган 476,8 млрд сўм солиқ қарзи, пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилди.

 

Бундан ташқари, 2023 йилнинг ўтган даврида 1 013 та тадбиркорлик субъектларига 613,9 млрд сўмлик солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш имконияти берилди.

custom img

Тошкент вилоятида синтетик гиёҳванд модда сақлаган банк ходимлари ушланди

Шунингдек, Россиядан келтирилган синтетик наркотик моддалар тарқалишининг олди олинди.

custom img

Президент Маданият ва санъат ходимлари куни билан соҳа ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев эл-юртга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган санъат усталари ва ёш ижрочиларга, барча соҳа ходимларига фидокорона меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирди.

custom img

Сирдарёда судья ва банк ходими 7500 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди

Судья тадбиркор билан боғлиқ фуқаролик ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон “World Content Market”да илк бор миллий павильон билан иштирок этмоқда

Москва шаҳридаги йирик медиа бозорда Ўзбекистон 500 дан ортиқ фильм ва сериалларни тақдим этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 9 йилда 10 баравардан ошди

Соҳа ва унга ёндош тармоқларда 3,5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

custom img

Ўзбекистонда пораxўрлар учун муддатидан олдин озодлик бекор қилиниши мумкин

Янги қонун лойиҳасига кўра, зарар қопланмаса, пораxўрлар шартли равишда озод этилмайди.

custom img

Коррупцияни фақат сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўқ қилади — Шавкат Мирзиёев

Қурилиш билан боғлиқ аризаларнинг рад этилишига коррупция сабаб бўлаётгани маълум қилинди.

custom img

Ерларни хусусийлаштириш бўйича аризаларни инсон омилисиз, онлайн кўриб чиқиш тизими жорий этилади

Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"