Жаҳон

Осиёни рекорд даражадаги иссиқлик қамраб олди

Мамлакатлар аномал об-ҳавога тайёр бўлиши керак.

Осиёни рекорд даражадаги иссиқлик қамраб олди

 

Бу йил бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар, шу жумладан, осиёликлар ҳам жазирама иссиқни бошдан кечирмоқда.

 

Олимларнинг таъкидлашича, июль кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой сифатида қайд этилган. Ҳукуматлар ҳароратнинг 1,5С дан ошиб кетишининг олдини олишга ваъда беришди – бунга қазиб олинадиган ёқилғи чиқиндиларини камайтириш орқали эришиш мумкин.

 

Аммо олимларнинг айтишича, яқин тўрт йил ичида буга эришиб бўлмайди. Ҳозир ер шари саноатдан олдинги даврга нисбатан 1,1С иссиқроқ. Аммо хавотирлиси, бу йил Осиёда мазкур ўсиш янада юқори бўлди.

 

Йигирмага яқин иқлимшунос олимлар томонидан тузилган сўнгги ҳисоботга кўра, бу йил бошида 4,5 миллиарддан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Осиёнинг кўплаб қисмларида ҳаво ҳарорати 2 даражага кўтарилган. 2023 йилги ҳаддан ташқари жазираманинг таъсири эса бутун қитъа мамлакатларида сезилди.

 

Жанубий Кореяда май ва август ойларида жазирама туфайли камида 23 киши ҳалок бўлди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баравар кўп. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +38 даражагача кўтарилган.

 

Японияда июль ойи ўрталарида ҳарорат рекордлари янгилагани учун иссиқ уриши ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилди. Биргина мамлакат пойтахти Токиода ҳарорат рекорд даражадаги +38 га етди, бу Токиодаги ўртача ҳароратдан 8 даражага юқори. Июль ойида эса бор-йўғи бир ҳафта ичида маҳаллий ОАВ мамлакат бўйлаб жазирама туфайли 9000 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилганини хабар қилди.

 

Хитойда ҳам иссиқлик тўлқини қайд этилди. Айрим провинцияларда термометрлар +52 даражани кўрсатган. Пекинда сўнгги 60 йилдан ортиқ вақтдаги энг иссиқ июнь қайд этилди.

 

Ҳиндистонда май ойида шиддатли иссиқлик тўлқини мамлакат шимолини қамраб олди, ҳарорат пойтахт Деҳлининг айрим қисмларида рекорд даражадаги +49,2 га кўтарилди.

 

Иссиқлик тўлқинлари дунёдаги энг ҳалокатли табиий офатлардан бири бўлиб, баъзида зилзилалар, тайфунлар ёки тошқинлардан кўра кўпроқ одамларни ҳалок қилади. Шунингдек, улар йўлларни эритиши, инфратузилмани йўқ қилиши ва ўрмон ёнғинларини келтириб чиқариши мумкин.

 

Цингапурда май ойида ҳарорат + 37 ни ташкил этиб, қирқ йил аввалги рекордни янгилаган. Бундан биринчи навбатда ташқарида меҳнат қиладиганлар азият чеккан. Ишчилардан кун қизиган вақтда дам олишлари сўралди.

 

Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панель ҳамраиси бўлган профессор Чоунинг сўзларига кўра, кейинги ўн йилликларда Осиёда аҳоли сони икки баравар кўпайиши кутилмоқда, асосан Таиланд, Индонезия ва Ветнам каби мамлакатларнинг иккинчи даражали шаҳарларида ўсиш кузатилади.

 

Профессор Чоу, эмиссияларни камайтириш билан бирга мамлакатлар ҳам жазирама тўлқинларга мослашиши керак деб ҳисоблайди. Масалан, Цингапур кўпроқ яшил майдонлар, ёпиқ йўлаклар қуриш ва кўпроқ бошпана таклиф қилиш учун бинолар дизайнини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

 

Бироқ худди шу минтақадаги камбағал давлатлар шунга ўхшаш чораларни амалга оширишга қодир эмас. Иссиқлик билан курашиш режалари мавжуд бўлса ҳам, улар одатда кам молиялаштирилади ва кўпинча камбағал жамоаларга эътибор бермайди.

 

Мисол учун, Таиландда иссиқлик тўлқинлари ҳақида миллий даражадаги эрта огоҳлантириш тизими мавжуд бўлиб, одамларга фақат бошпана топиш ёки очиқ рангли кийим кийиш тавсия этилади.

 

Муваффақиятга эришган паст бюджет режасига мисол қилиб Ҳиндистоннинг ғарбий Аҳмедобод шаҳрини айтиш мумкин. 2013 йилда 1344 кишининг ўлимига олиб келган даҳшатли иссиқлик тўлқинини бошдан кечирганидан кейин шаҳар маъмурияти ушбу режани ишлаб чиқди. Унга кўра, тунука ва асбест томларини совитиш учун оқ бўёқдан фойдаланилди. Улар шаҳар уй хўжаликларининг тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Ҳиндистоннинг бошқа шаҳарлари бу режани такрорлашга ҳаракат қилишди.

 

Айрим экспертлар  жазирама тўлқинларини секин таъсир қилувчи фалокат деб аташади, чунки баъзи касалликлар иссиқда кучаяди. Шунингдек, сувсизланиш яна кўплаб касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Ҳаддан ташқари юқори ҳарорат ҳам юракни қаттиқроқ ишлашга мажбур қилади. Тана ҳароратининг ярим даражага кўтарилиши юрак уриш тезлигини 1 дақиқада 10 мартага ошириши мумкин. Маё Слинис маълумотларига кўра, агар офтоб урган одам  даволанмаса, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.

 

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"