Ўзбекистон

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин кўтарилди

Ушбу маҳсулотларнинг ўртача нархи 2022 йилга нисбатан 57 фоизга юқори.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин кўтарилди

 

Ўзбекистонда сабзи нархи кетма-кет иккинчи ҳафта кўтарилмоқда, сўнгги икки ҳафта ичида ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари 22 фоизга ошди. Шу билан бирга, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан бир ярим баравар юқори, дейди EastFruit таҳлилчилари.

 

Нархлар мониторинги маълумотларига  кўра, 2023 йилнинг 28 июлидан 11 августига қадар Ўзбекистонда жорий йил ҳосили етиштирилган сабзи ўртача улгуржи нархи 4500 сўмдан 5500 сўмгача ошган. Шу билан бирга, 11 август ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи 2022-йилнинг шу санасига нисбатан 57 фоизга юқорилигича қолаётгани таъкидланган.

 

«Ўтган ҳафтада жорий йил ҳосилидан олинган сабзи улгуржи нархлари жорий мавсумда биринчи марта кўтарилди, кейинги ҳафтада эса нархлар ўсишда давом этди», — дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистонда жорий йил ҳосили сабзи учун ушбу улгуржи нархлар EastFruit халқаро гуруҳи мева ва сабзавотларнинг улгуржи нархларини ҳафталик мониторинг қилиб борувчи давлатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан биридир.

 

Жумладан, 11 август ҳолатига кўра, жорий йил ҳосилининг сабзи ўртача улгуржи нархи (1 кг учун АҚШ долларида): Грузия – 0,61 доллар; Ўзбекистон – 0,46 доллар; Молдова - 0,45 доллар; Украина - 0,38 доллар; Польша - 0,27 доллар; Тожикистон – 0,23 доллар.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"