Швеция Украинага ҳарбий ёрдам пакети ажратди
Унинг қиймати 314 миллион доллар.

Швеция ҳукумати Украинага умумий қиймати қарийб 314 миллион долларлик 13-ҳарбий ёрдам пакети тақдим этилганини маълум қилди.
Таъкидланишича, Швеция қутқарув машиналари ва миналардан тозалаш ускуналарини тақдим қилмоқда. Ҳукумат энди Рб 99 (АМРААМ) ракеталарини АҚШга сотишга рухсат берди, кейинчалик улар Украинага совға қилинади.
Умуман олганда, Швеция Украинага Россиянинг кенг кўламли ҳарбий операцияси бошланганидан бери 20 1,8 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам беради.







