Ўзбекистон

«Тўғри ишлаётган бизнес вакиллари учун барча шароитларни қилиб беришга тайёрмиз» — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари тадбиркорларга алоҳида мурожаат билан чиқди.

«Тўғри ишлаётган бизнес вакиллари учун барча шароитларни қилиб беришга тайёрмиз» — Шавкат Мирзиёев

 

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказган Президент уларга алоҳида мурожаат билан чиқди. Таъкидланишича, сўнгги етти йилдаги солиқ ислоҳотлари, тадбиркорларга берилган енгиллик ва имтиёзлар натижасида уларнинг ихтиёрида 120 триллион сўмдан зиёд маблағ қолган.

 

«Халқимизда ’қарс икки қўлдан чиқади‘, деган гап бор. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ’хуфиёна иқтисодиёт‘нинг улуши 40 фоиз атрофида. Биз тўғри ишлаётган, иш ўрни яратаётган, илғор технологиялар жорий қилиб, янги маҳсулотларни ўзлаштираётган, экспортини ошираётган бизнес вакиллари учун барча шароитларни қилиб беришга тайёрмиз.

 

Лекин солиқлардан қочиб, ўзининг мажбуриятларини бажармасдан келаётган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларга биз албатта муросасиз бўламиз. Шу боис тадбиркорларимиз ўзлари ҳам бош бўлиб, бундай ’нопок‘ ишбилармонлар сафларида бўлишига йўл қўймаса, ўйлайманки, “хуфиёна иқтисодиёт” улушини карра-карра қисқартирамиз», - деди давлат раҳбари.

 

Келгуси йиллар учун белгилаб олган режа ва дастурларни амалга ошириш осон бўлмаслиги, лекин ҳаёт синовларида тобланган, сўзида ҳам, ишида ҳам қатъий, мард ва ташаббускор тадбиркорлар бор экан, кўзланган марраларга албатта эришилишига ишонч билдирилди.

 

Айни пайтда давлат раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда уларнинг фикр ва таклифларини тингламоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззах тиббиётида 180 кунлик тажриба: янги тиббий тизимдан нималар кутиляпти?

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини 180 кун ичида юқори технологияли ҳудудий референс марказга айлантиришга қаратилган «Жиззах-180» дастури ишга туширилди.

custom img

"Ўзбекгидроэнерго" тизимидаги 8 та объектга янги JAC автомобиллари топширилди

Янги транспорт воситалари тоғли ва мураккаб ҳудудларда хизмат кўрсатиш ишларини тезкор ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

custom img

Россияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 фарзанди ватанга қайтарилди

Фуқаронинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли у ва фарзандлари вақтинча сақлаш муассасаларидa бўлган.

custom img

Тошкентда квартираларнинг нархи кадастрдагидан 7,4 баравар, ҳовли-жойларники эса 14 баравар юқори чиқди

600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингта ҳовли-жой оммавий баҳоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"